23 июн 12:39
Янгиликлар
Ломаченко: "Лопесни бир қўлим билан мағлуб этишимга ишонардим"
Украиналик боксчининг сўзларига кўра, у елкасидан олган жароҳати билан ҳам рақибини мағлуб этишига ишонган.
“Мен Лопесдан зарба ўтказиб юбормадим ва шу билан бирга уни ўзим урдим. Мен бир қўлим билан ғалаба қозонишимга тўлиқ ишонардим. Агар сўнгги учта “чемпионлик” раундлари ҳақида гапирадиган бўлсак, унда мен улардан иккитасида ғалаба қозонганман.
Мен ҳакамларни тушунаман. Бу жуда тезкор жанг бўлган. Улар 12 раундлик босимни кўришди, ушбу раунддаги курашнинг умумий суратини тузишди. Яхши, сўнгги уч дақиқада ютқаздим, аммо “чемпионлик” раундларида ғолиб бўлдим”, - деди Ломаченко.
Эслатиб ўтамиз, Ломаченко ва Лопес ўртасидаги жанг 2020 йил 18 октябрь куни бўлиб ўтганди. Унда америкалик боксчи Василийни ҳакамларнинг қарори билан мағлуб этиб, мутлақ жаҳон чемпионига айланган эди.
Аввалроқ, Ломаченко навбатдаги жангига тайёргарликни якунлагани ҳақида хабар берилган эди.
Фикрлар