26 июн 18:03
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ломаченко: Мен Лопесдан реванш олишни хоҳлайман, аммо...
Енгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони Василий Ломаченко америкалик боксчи Теофимо Лопес билан реванш жангини ўтказиш истагини билдирди.
"Лопес бошқа жанг ўтказишни хоҳлайдими ёки йўқлигини билмайман. Бу менинг хоҳишимга боғлиқ эмас. Албатта, мен реванш олишни истайман. Менга яқин одамлар буни билишади, албатта, мен буни хоҳлайман. Аммо, авваламбор, бу унинг жамоаси ва Боб Арум учун савол.
Агар Лопес жанг қилишни истамаса, мен Девин Хэйни билан учрашишга тайёрман. Биз бу музокараларни аллақачон бошладик, аммо улар ҳеч қаерга келмади. Ким билан жанг қилишим ҳақида саволим йўқ. Ким мен билан жангга рози бўлиши савол эмас. Мен ҳар доим ҳамма учун очиқ бўлганман ва ҳеч қачон энг яхши боксчилардан яширинмаганман", - деди Ломаченко Fight Disciples билан суҳбатда.
Ҳавола :
Манба : sports.ru
Фикрлар