22 май 12:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ломаченко янгиланган The Ring рейтинги пешқадами
Нуфузли The Ring журнали вазн тоифасида қатъий назар кучли профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди.
P4P рейтингида ҳамон укрианалик жаҳон чемпиони Василий Ломаченко карвонбошилик қилмоқда. Енгил вазнда WBA Super ҳамда WBO йўналишлари чемпиони бўлган Ломаченко ўтган ойдаги ўрнини сақлаб қолди.
Яна бир украиналик боксчи, оғир вазнда IBF, WBO ва WBC чемпиони Александр Усик 5-ўринни эгаллаб турибди. Усик кейинги жангини супероғир вазнда ўтказади. Кучли учликдан ярим ўрта вазнда WBO чемпиони Теренс Кроуфорд ҳамда ўрта вазнда WBC, WBA Super ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Сауль Альварес жой олган.
P4P рейтинги (ТОП-10)
1. Василий Ломаченко
2. Теренс Кроуфорд
3. Сауль Альварес
4. Наоя Иноуэ
5. Александр Усик
6. Эррол Спенс
7. Геннадий Головкин
8. Хуан Франсиско Эстрада
9. Майки Гарсия
10. Донни Ньетес
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар