UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Александр Зверев илк бор «Ролан Гаррос» ғолибига айланди 0 18:37Гусковнинг Сербиядаги UFC турнирида ким билан жанг қилиши мумкинлиги айтилди 0 18:02Нидерландия клубларининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи: ёнилғисиз самолёт, заҳарланган меҳмон ҳамда бир ҳовуч доллардан иборат пора 0 17:23Оқ уй UFC турнирига суд даъвоси таҳдид солмоқда 0 16:57"Спортдаги фаолиятим узоқ бўлмайди" - Илия Топурия 0 16:26Ислам Махачев: "Мен учун спортни чемпион сифатида тарк этиш муҳим" 0 15:54Тарихий тўқнашув: Нидерландия Ўзбекистоннинг Европадан бўлган 17-рақибига айланади 0 15:22Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди 0 14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0

21 июн 10:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Мағлубият таъмини татиб кўрмаган боксчи буюк бўла олмайди". Боксимиз юлдузлари Бектемирнинг мағлубиятига муносабат билдиришди

Ўзбек бокс оиласи вакиллари Бектемир Мелиқўзиевнинг мағлубиятига ўз муносабатларини билдириб ўтишди.

Раҳматжон Рўзиохунов - терма жамоа катта мураббийи: "Мағлубият ҳам ғалаба ҳам Аллоҳдан. Баъзида кучлилар ҳам шундай синовлардан ўтишига тўғри келади, сени нимага қодир эканлигингни биз яхши биламиз. Олдинда ИнШаОллоҳ чиройли ғалабалар кутяпти, ҳали бу мағлубият ютуқларинг соясида қолиб кетади".


Фарруҳ Қиличев - терма жамоа ёрдамчи мураббийи:

"Нима дейишга ҳам ҳайронман. Бу бокс-шундай. Ҳаммаси Аллоҳдан. Бектемирга соғлик тилаймиз. Ин Шаа Аллоҳ, ҳали ҳаммаси олдинда, у кучли эканлигини ҳаммага исботлайди . Бу бошқа боксчиларимизга дарс бўлиши керак. Ҳаддан ортиқ ўзига ишониш ҳам яхшиликка олиб келмайди. Инсон бирор нарсанинг ҳам яхши ҳам ёмон томони борлигини ўйлаши керак, деб ҳисоблайман".


Азиз Абдуғофуров - профессионал боксчи:

"Бектемир жангни яхши бошлади ҳама раундларни ютаётган эди. Боксда бундай ҳолатлар коп учрайди, битта зарба кўп нарсани ҳал қилади. Жангда бироз шошилди, ҳимояни унитди. Худо хоҳласа, кейинги жангларда Бектемир ўзини кўрсатади".


Қудратилло Абдуқаҳҳоров - профессионал боксчи:

"Ғалаба ҳам мағлубият ҳам Аллоҳдан. Бек жангни ютаётган эди. Буни барча кўрди. Ўзига ишонч катта бўлгани учун ҳимояни бироз ёддан чиқарди. Шу сабабли бу зарбани кўрмай қолди".


Иқболжон Холдаров - боксчи:

"Бу бокс ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Асосийси, синмаслик, ортга чекинмаслик. Ҳеч қачон мағлубият таъмини татиб кўрмаган боксчи буюк бўла олмайди. Ўйлайманки, Бектемирнинг мағлубияти янада кучли бўлиб қайтишига ёрдам беради. Ин Шаа Аллоҳ, кучли боксчиларни енгиб, жаҳон чемпиони бўлганида бугунги мағлубияти яхшиликка бўлганига амин бўлади".

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
22 июн 02:15:14
yahyo
Juda ham uziga ishongan holda himoyalanmasdan jang qildi. Bu Bektemirga saboq buladi deb uylayman. Keyingi janglarda omad
   
21 июн 22:04:24
Golden Castle
Bektemir har bir ishning yaxshi va yamon tarafi bo'ladi, albatta bu ishdan o'zinga xulosa chiqarasan. O'ylaymanki bu chempionlik uchun tashaladigan qadamlarning biri ekanligini bilasan.
   
21 июн 14:56:05
NODIR_BEK
Бектемир сен куп сикилма стрессга хам тушма. Бу кун булмади деб хисобла. Биз Сенга ишонамиз ва сен албатта янада кучли булиб кайтаман.
   
21 июн 14:25:23
aristokrat5559
Iqboljon Xoldorov Respekt.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг