UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0

30 янв 07:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мағлубиятсиз боксчимиз Ҳавасбек Асадуллаев бугунги жанг олдидан тарозига чиқди + ФОТО

Бугун Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Биз учун аҳамиятлиси, "Лужники"да ўтажак IBA.PRO 14 турнирида мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган чарм қўлқоп устамиз Ҳавасбек Асадуллаев (7-0, 5 КО) ўзи сингари мағлубият ва дуранги йўқ собиқ EBP чемпиони, профессионаллар ўртасида Россия чемпиони Алан Хугаев (21-0, 10 КО)га қарши ярим ўрта вазн тоифасидаги 8 раундлик жангда қарши рингга чиқади. Хугаев тарозида 66,65 кг, Асадуллаев эса 66,7 кг вазн кўрсатди. Ҳар икки боксчи ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришди. 

IBA Pro турнирининг асосий жанги супероғир вазнда IBA.PRO Intercontinental камари учун ўтказилади. Ўн раундлик жангда россиялик Мурад Халидов (11-0, 6 КО) кубалик Хосе Лардуэт (15-1, 13 КО)га қарши рингга кўтарилади. Мезбонлар вакили тарозида 111,4 кг, кубалик эса 129,7 кг тош босди.

Турнирнинг co-main event жанги ҳам оғир вазн тоифасида ташкил этилади. Россиялик Давид Суров профессионал рингдаги дебют жангини доминиканлик нокаутчи Луис Альфредо Алькантара Герреро (11-0, 10 КО,)га қарши ўтказади. Суров 104,4 кг, Герреро деярли 8 килограммга енгилроқ чиқди - 96,7 кг.  

Маълумот учун, IBA.PRO 14 турнири "Матч ТВ" телеканалида жонли эфирда намойиш этилади. Тарози ва face to face маросимида ўзбек бокси афсонаси Артур Григорян фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. Боксчи-блогер Эрали эса турнирнинг асосий ташкилотчиларидан бири IBAнинг расмий элчиси ҳисобланади.    


Жуфтликлар ва тўлиқ тарози натижалари:

Ярим енгил вазн, аёллар, 6 раунд: Дарья Абрамова (Россия, 57,15 кг) — Мижгона Самадова (9–13, 2КО, Тожикистон, 57,2 кг);

Ярим ўрта вазн, 6 раунд: Евгений Кооль (1-0, 1КО, Россия, 66,5 кг) – Жонас Жуниус Жонас (25–8, 4КО, Намибия, 65,8 кг);

Минимал вазн, 10 раунд, WBA Asia камари учун: Эдмонд Худоян (Россия, 47,6 кг) – Жеплекса Куиранте (6-0, 3КО, Филиппин, 46,6 кг).

Иккинчи ўрта вазн, 8 раунд: Чеэрав Ашалаев (1–0, Россия, 76,2 кг) – Артиш Лопсан (14–2–2, 9КО, Россия, 76,1 кг);

Ярим ўрта вазн, 8 раунд: Алан Хугаев (21–0, 10КО, Россия, 66,65 кг) – Ҳавасбек Асадуллаев (7–0, 5КО, Ўзбекистон, 66,7 кг);

Супероғир вазн, 6 раунд: Давид Суров (Россия, 104,4 кг) – Луис Альфредо Алькантара Герреро (11–0, 10КО, Доминикан Республикаси, 96,7 кг);

Супероғир вазн, 10 раунд, IBA.PRO Intercontinental камари учун: Мурад Халидов (11–0, 6КО, Россия, 111,4 кг) – Хосе Лардуэт (15–1, 13КО, Куба, 129,7 кг).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг