UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0

30 дек 12:35
Янгиликлар

Шахмат

Магнус Карлсен фикридан қайтди, у блиц жаҳон чемпионатида иштирок этади

Норвегиялик машҳур шахматчи Магнус Карлсен рапид бўйича жаҳон чемпионатининг 8-туридан сўнг мусобақани тарк этганди.

Дресс-кодга риоя қилишни истамаган Магнус жаримага тортилганди. Карлсен FIDE`га ўзига хос бойкот сифатида жаҳон чемпионатидаги иштирокини давом эттирмаслигини маълум қилганди.  

Лекин у фикридан қайтди ва сўзини қайтариб олди. Рапидда чемпионликдан маҳрум бўлган норвегиялик шахматчи энди блицдаги жаҳон чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Бу ҳақда у “Take Take Take”га берган интервьюсида маълум қилди. Магнус FIDE президенти Аркадий Дворкович ва мусобақа бош ҳомийси Тимур Турлов билан суҳбатдан кейин фикрини ўзгартирган. 

"Мен камида бир кун ўйнайман. Агар ҳаммаси жойида бўлса, иккинчи кун ҳам қоламан. Ҳа, мен FIDE`га нисбатан кескин гапирдим. Лекин бу сўзлар бутун бошли ташкилотга эмас, у ердаги айрим инсонлар учун эди. Бу муаммони мен эмас, улар келтириб чиқаришди деб ўйлайман. Мен ҳатто Нью-Йоркни тарк этиш учун чипта ҳам олгандим. Аммо отам FIDE президенти билан гаплашиб кўришим кераклигини айтди. Дворкович билан муносабатларимиз ҳамиша яхши бўлган", - деди Карлсен. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг