UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

01 янв 15:59
Янгиликлар

Шахмат

Магнус Карлсен Непомняшийга қўшчемпионлик таклиф қилганига изоҳ берди

Жаҳоннинг 16-чемпиони, дунё рейтинги пешқадами Магнус Карлсен блиц шахмат финалидаги ҳолат бўйича қарорини изоҳлади.

Норвегиялик гроссмейстер финалда россиялик Ян Непомняший билан тўқнаш келганди. Дастлаб Магнус икки партияда ғалабага эришди. Кейин Ян икки ғалаба билан мувозанатни тиклаб қўйди. Қўшимча учта партияда дуранг натижа қайд этилгач, Карлсен рақибига қўшчемпионликни таклиф қилди. Ян эса ортиқча ўйлаб ҳам ўтирмай, бунга рози бўлди. Натижада тарихда илк бор бир йўналишда икки жаҳон чемпиони юзага келди.

"Иккаламиз ҳам асабийлашаётганимиз боис, мен шундай таклиф билан чиқдим. Ўша пайтда бу қарорга келиш айни муддао эканини тушуниб етдим. Сабаби, кейинги партияда мен оқ доналарда ўйнардим. Бу эса менга қўшимча устунлик берарди. Шундоқ ҳам биз узоқ матч ўтказдик. Бундай ўйинда иккинчи ўринни эгаллаган шахматчига қийин бўларди. Бу ҳолатда чемпионликни бўлишиб олиш адолатли қарор эканини тушуниб етдим. Ҳаммага ҳам бирдек ёқавермайсиз. Қароримга қарши чиққанлар етарли бўлди", — деди Карлсен.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг