UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Ўзбекистон Осиё чемпионати 1/2 финалига чиқиш баробарида Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:43Тоғли Дукентда машғулотлар жадал суратда давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:22Миллий терма жамоамиз Мужу Гран-При Челленжерида иштирок этади 0 18:01Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади? 0 17:40Sinquefield Cup 2025. Нодирбек Абдусатторов яна очко олди 0 17:19Спорт вазири ўринбосари "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланди 0 16:58Нурсултон Рўзибоев Хамзат Чимаевнинг жамоасидаги машғулотлари ҳақида гапирди 0 16:37Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади 0 16:16Рамазон Темировнинг укаси ATFC турнирида жанг қилади 0 15:55Чунгвон Чой Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президентлигига ягона даъвогар сифатида кўрсатилди 0 15:34LFA билан шартнома имзолаган Азизбек Темиров кейинги жангини Тошкентда ўтказади 0 15:13Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди 0 14:52Исроил Мадримов: "Баҳона йўқ, ўша куни Ортис кучлироқ бўлганди" 0 14:31Бутунжаҳон ўсмирлар Олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган шахматчиларимиз муносиб кутиб олинди 0 14:10IBF чемпиони Опетая оғир вазнга ўтиши мумкин 0

13 мар 18:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Магомед Анкалаев бугунги ғалабасидан сўнг баёнот берди

Яримоғир вазн тоифасида UFC жангчиси Магомед Анкалаев чемпионлик титули учун етарлича ҳаракат қилганини таъкидлади.

"Ғалаба қозонганимдан хурсандман, аммо жанг бироз зерикарли бўлди. Эҳтиёткорлик қилдим, сабаби Сантос жуда кучли зарба йўллади, шунинг учун, жангимдан унчалик қониқмадим. Бошқа томондан олиб қараганда, бу жангда ўзимни синаб кўрдим — анчадан бери беш раунд жанг қилишни, бутун масофани ҳис қилишни хоҳлардим ва бугун бунга эришдим. 

Бу менинг илк катта жангим эди, масъулият катта эди. Мен яхши ҳаракат қилдим ва буни уддаладим. Ўйлашимча, энди биз катта чақирувларга тайёрмиз", - дея таъкидлаган россиялик жангчи турнир якунидаги матбуот анжуманида.

Анкалаев навбатдаги рақиби сифатида Гловер Тейшейра - Иржи Прохазка жуфтлиги ғолибини кўришни хоҳлаяпти. Лекин ташкилот раҳбарияти қарор қилса, у номзод жангини ҳам қабул қилишга тайёр.

"Албатта, титул учун жанг қилишни хоҳлайман, лекин бу UFC ва менежеримга боғлиқ. Титул учун жанг қилишга лойиқмиз деб умид қиламан. Яримоғир вазн тоифасида кетма-кет 8 ғалаба — бу жуда қийин. Бу ерда кучли жангчилар бор, ўйлайманки, мен титул учун жангга лойиқман. Умид қиламанки, UFC мени бундан айирмайди.

Агар титул учун жанг қилмасам, кейинги жангим номзодлар билан бўлади. Ушбу ҳолатда ҳар қандай чақирувни қабул қиламан", - дея сўзига якун ясади Анкалаев.

Эслатиб ўтамиз, Магомед Анкалаев бугун Лас-Вегасда бўлиб ўтган UFC Fight Night 203 турнирида титул учун собиқ даъвогар Тиаго Сантос билан жанг қилиб, очколар эвазига ғалаба қозонди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг