11 мар 13:40
Янгиликлар
Магомед Анкалаев UFC'да бўлажак жанг бўйича вазиятга ойдинлик киритди
“Мен Лас-Вегасга эрта еелдим. Чунки менинг жангим шу ерда бўлиб ўтади ва тайёргарлигим учун менга керак бўлган ҳамма нарса бор – UFC институти, спорт заллари, спарринг ҳамкорлар ва бошқалар. Мен ажойиб машғулот ўтказдим. Энди эса вазн қайтаришни бошлайман"- деди россиялик UFC.com сайтига берган интервюсида.
Енгил вазн тоифасида UFC рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турган Анкалаев, камарга давогарларлик қилиш учун жангдаги ажойиб чиқишни кўрсатмоқчи.
“Биз секин, лееин, аниқ ҳаракат қилмоқдамиз. Камарга борадиган йўл ҳар доим қийин. Аммо, у чемпионларни ўртача жангчилардан кўра ажратиброқ. Бу йўл жароҳатлар, машаққатли меҳнат, қурбонликлар билан тўла. Лекин сиз ғалаба қозонганингизда, бунга арзиганлигини тушунасиз. Айниқса чемпионлик камари сизнинг қўлингизда бўлса. Бу спортдаги энг ажойиб дақиқадир.
Октагонда ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. Ҳар бир жангда тажрибам ортиб бормоқда ва бу менинг ўзимга ишончимни оширади. Тиаго жуда қийин рақиб. Аммо ҳурмат билан айтадиган бўлсам, мен учун бу чемпионлик йўлидаги яна бир қадам. Агар мен ўз жангим билан ҳайратда қолдира олсам, чемпионлик учун имкониятни қўлга киритишим мумкин деб ўйлайман. Аммо, бу бутунлай UFC'га боғлиқ”, - дея сўзини якунлади Анкалаев
Эслатиб ўтамиз, Магомед Анкалаев ва Тиаго Сантос ўртасидаги жанг Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 203 турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар