19 мар 07:22
Янгиликлар
Магомед Курбанов: "Мен ҳам, Исроил ҳам текинга жанг қилдик"
Мадримов Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган чемпионлик жангида WBA рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Курбановни бешинчи раундда техник нокаутга учратган эди.
"Ҳа, мен гонорарсиз жанг қилдим. Жангимиз юзасидан музокаралар жуда узоқ давом этди. Лекин мен камар учун жанг қилишга ўзимни ҳар томонлама тайёрлаб боргандим. Шу боисдан жангга катта иштиёқ билан тайёргарлик кўрдим. Ўзимни ажойиб ҳис қилаётгандим. Якунда менга қўнғироқ қилиб, "жанг бўлади, ўртага жаҳон чемпионлик камари қўйилади, лекин пули бўлмайди", дейишди.
Қўпол қилиб айтганда, мен ҳам, Исроил ҳам ўз ҳисобимиздан бу жанг учун рингга чиқдик. Аммо бу ҳолатдан хафа бўлганим йўқ. Чунки, шу жанг учун фаолиятимнинг катта қисми сарфланди. Камар учун жанг ўтказиш бу орзу!
Ҳозир кўпчилик гўё бу жангдан мен 20 миллион, 30 миллион, 35 миллион гонорар ишлаб олганимни ёзяпти... Йигитлар, ўзингизни босинг. Мен орзуим рўёби ва мақсадим учун жанг қилдим. Ғалаба учун рингга чиққандим, лекин ўхшамай қолди", — деди Курбанов RCC матбуот хизматига берган интервьюсида.
Фикрлар