UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23Муҳаммад Мокаев UFC раҳбариятига мурожаат қилди: "Сиз ваъда бергандингиз!" 0 10:57Sofascore. Нидерландиялик футболчи 10 балл олди. Биздан энг юқори баҳо кимга насиб этди? 0 10:26Теннисчиларимиздан бири янгиланган WTA рейтингида 165, иккинчи ракеткамиз эса 25 поғонага кўтарилди 0 09:53Перейра Аспиналлни кутишдан чарчади ва йил охиригача октагонга қайтади 0 09:22Кеттерол Шаҳрам Ғиёсов каби узоқ кутмоқчи эмас. У Ромерога мурожаат қилди 0 08:41Фабио Каннаваро Нидерландияга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 08:04UzChess Cup III. Мадаминов яна ғалаба қозонди. Иккинчи турда дуранг қайд этилмади 0 19:03Александр Зверев илк бор «Ролан Гаррос» ғолибига айланди 0 18:37Гусковнинг Сербиядаги UFC турнирида ким билан жанг қилиши мумкинлиги айтилди 0 18:02Нидерландия клубларининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи: ёнилғисиз самолёт, заҳарланган меҳмон ҳамда бир ҳовуч доллардан иборат пора 0 17:23Оқ уй UFC турнирига суд даъвоси таҳдид солмоқда 0 16:57"Спортдаги фаолиятим узоқ бўлмайди" - Илия Топурия 0 16:26Ислам Махачев: "Мен учун спортни чемпион сифатида тарк этиш муҳим" 0 15:54Тарихий тўқнашув: Нидерландия Ўзбекистоннинг Европадан бўлган 17-рақибига айланади 0 15:22Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди 0

19 июн 10:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадовнинг рақиби маълум, у октагонда 16 та жанг ўтказган!

UFCдаги илк ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов ўзининг навбатдаги жангида британиялик спортчига қарши октагонга кўтариладиган бўлди.

Бу ҳақида Мурадовнинг ўзи хабар берди. Юртдошимиз британиялик Даррен Стюартга қарши жанг ўтказади. Икки спортчи Инстаграм саҳифасида бир-бирлари билан диалог ўтказиб келишаётганди. Аввалига Маҳмуд рақибига жанг таклиф қилган, Даррен эса бунга дарҳол розилик берган. У "мен ҳеч қачон жанглардан қочмаганман", дея Мурадовга жавоб қайтарган. 

Маълумот учун, Даррен Стюарт 16 та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 11 тасида ғалаба қозонган. Нокаут эвазига қозонилган ғалабалари сони 7 та! Бешта жангда мағлубият аламини тотиб кўрган. ММА оламидаги фаолиятини 2014 йилда бошлаган.  

Мурадов - Стюарт жангининг қачон ўтказилиши ҳозирча маълум эмас. Тез орада бу масалага ойдинлик киритилади. UFCнинг июль ойида "Жангчилар ороли"да ўтказиладиган тўртта турнирида Мурадов иштирокидаги жанг йўқ эканини инобатга олсак, катта эҳтимол билан жанг август ёки сентябрь ойида ташкил этилади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 июн 11:36:01
Nuriddin 77
Mahmudda nechta ģalaba nechta maģlubiyat
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг