UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

16 апр 11:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Макгрегор Артём Лобов олдидаги қарзини тан олди

Артём Лобов Конор Макгрегорга қарши 30 миллион долларлик даъво қўзғатганидан деярли тўрт йил ўтгач, томонлар келишув битимини имзоладилар.

Чоршанба куни "Рус болғаси" адвокати Эндрю Уокер судда сўзга чиқиб, томонлар келишувга эришгани ва иш энди кўриб чиқилмаслигини айтди. Келишув шартлари ошкор этилмаган. Лобов аввалига 2021 йилда "Proper No. 12" виски брендини 600 миллион долларга Proximo Spirits компаниясига 600 миллион долларга сотгани устидан тузилган битимдан 5 фоиз улуш талаб қилган.

Макгрегорга брендни ишга тушириш ғоясини берган ва бизнес-режани тайёрлаган Лобов оғзаки келишув асосида 5 фоиз олиши кераклигини даъво қилган, ирландиялик эса бундай келишувни тузганини рад этган. Лобовнинг сўзларига кўра, у "Proper No. 12" ишга туширилгандан сўнг, бренд Макгрегор ва унинг ҳамкорларига жиддий фойда келтира бошлаганидан кейин бизнесдан "сиқиб чиқарилган".

Келишув эълон қилинганидан сўнг, Макгрегорнинг адвокати Марк Лайман судда ирландиялик юлдузнинг аризасини ўқиб эшиттирди ва ҳозирда жангчи ёзда октагонга қайтишга эътибор қаратаётганини қўшимча қилди.

"Мен унга виски ишлаб чиқариш бизнесим устида ишлагани учун миннатдорлик билдирмоқчиман". - деди Макгрегор ўз баёнотида Лобов ҳақида.

Лобов суд мажлисидан кейин келишув шартларига изоҳ бермади, бироқ зални тарк этишдан олдин натижадан мамнун эканлигини таъкидлади.

Маълумотларга кўра, 11 июль куни Конор Макгрегор Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 329 турнирида иштирок этади ва оқшомнинг асосий жангида Макс Холлоуэйга қарши октагонга чиқиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг