16 май 16:37
Янгиликлар
Бокс/ММА
Макгрегор Оливейранинг бугунги ғалабасига муносабат билдирди
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор енгил вазннинг янги чемпиони Чарльз Оливейранинг бугунги ғалабасига ўз муносабатини билдирди.
Оливейра бугун UFC 262 турнирининг марказий жангида собиқ Bellator чемпиони. америкалик Майкл Чендлерни иккинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратиб, Хабиб Нурмагомедовдан қолган камарга эга чиққан эди. Ирландиялик Оливейрани табриклар экан, тез орада яна чемпион бўлишига ишора қилди.
"Оливейрани енгил вазн тарихида UFC промоушенининг 11-чемпиони бўлгани билан табриклайман. Қизиқ, 12-чемпион ким бўлар экан..." — дея ўзининг "Твиттер"даги саҳифасида хабар қолдирган Макгрегор.
Маълумот учун, Конор Макгрегор 10 июль куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC 264 турнирида Дастин Порьега қарши октагонга кўтарилади.
Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар