UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

24 авг 11:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр!

Ислам Махачевни иккита чемпионлик камарини намойиш этгани учун танқид қилган Макс Холлоуэй россияликка тегишли UFC ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун жанг қилмоқчи.

Бу ҳақда америкалик жангчи ўзининг YouTube каналида эълон қилган видеода келгуси режалари ҳақида гапирар экан, маълум қилди.

"Кейин нима бўлади? Менга бу саволни доим беришади ва ростини айтсам, билмайман. Сизга ҳам ҳозир аниқ жавоб бера олмайман. Келажакда нима бўлишини билмайман. Конор мен ҳақимда гапираётганини, мени чақираётганини ва келаси йили жанг қилмоқчи эканини кўряпмиз. Мен тайёрман, лекин UFC нима истаётганини билмайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мен шу ердаман ва айтилган пайт ҳамда жангга тайёр бўламан.

Агар келаси йили берилажак рақиб Конор бўлса – аъло! Агар бу қайсидир вазн тоифасида чемпионлик жанги бўлса – яна ҳам зўр! Мен ярим ўрта вазнга кўтарилдим. Ярим ўрта вазн чемпиони ёки унинг жамоаси менинг гапларимдан норози бўлибди, бу мени ҳайрон қолдирди, чунки мен ҳеч қандай ҳурматсизлик қилмагандим. Шунчаки кўпчилик ўйлаган нарсани овоз чиқариб айтдим. Энди мен ёмон одамманми? Лекин бўлар иш бўлди.

Бундан ташқари, агар имконият туғилса, енгил вазн чемпиони билан ўз тарихим бор ва биламанки, у ўша мағлубият учун мендан ўч олмоқчи. Шундай экан, агар менга ушбу вазн тоифаларининг исталган бирида чемпионлик жанги таклиф қилишса – мен тайёрман. Агар яна Конор Макгрегор билан жанг таклиф қилишса – шартномани имзолаш учун юборинг!, – деди Макс.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Макс Холлоуэй иккита жанг ўтказди: март ойида енгил вазн тоифасида Чарльз Оливейрага қарши кечган баҳсда ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб бўлиб, BMF камарини бой берди. Июль ойида эса ярим ўрта вазнда ўтказилган жангда Конор Макгрегор тиззасидан жароҳат олгани сабабли, Холлоуэй 69 сония ичида техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг