UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58Пётр Ян илк камар ҳимоясини қачон ўтказишини айтди 0 14:37Одилхон энди Грузияда жанг қилади (ПОСТЕР) 0 14:16"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди 0 13:55Шон Стрикленд: "Хамзат Имавовни енгиб, яна 1,5 йил "уйқу"га кетади" 0 13:33Ислам Махачев: "Реваншга лойиқ бўлиш керак, у ҳали тайёр эмас" 0 13:04Даниил Ейбогнинг Олимпиададаги сўнгги стартидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:41"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр 0 12:20Ислам Махачев энди элчи (ФОТО) 0 11:56Ўзбекистон делегацияси Милан ва Кортина-2026 қишки Олимпиадасидаги иштирокини якунлади 0 11:29Саидёқуб Қаҳрамоновнинг жанги расман тасдиқланди, рақиб ҳам маълум (ПОСТЕР) 0 10:54Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар маълум 0 10:33Тайсон Фьюри: "Ҳамма мендан юз ўгирди" 0 10:12Бу қизиқ! Проф бокс юлдузларини мағлуб этган ҳамюртларимизни биласизми? 0 09:51Милан ва Кортина-2026. Норвегия медаллар жамғариш бўйича якка пешқадам! 0 09:30ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди 0

02 мар 17:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мактаб ва АҚШ терма жамоасидан ҳайдалган Раймонд Форд ҳақида билишингиз керак бўлган маълумотлар

Отабек Холматовнинг рақиби Раймонд Форд ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Раймонд Форд 1999 йил Ню-Жерси штатининг Камден шаҳрида туғилган. Камден бир вақтлар ишлаб чиқариш маркази сифатида танилган, аммо ўшандан бери Америкадаги яшаш учун энг хавфли жойлардан бири сифатида шуҳрат қозонган.

«Бу жуда ноқулай шаҳар. Мен ҳар куни жанжал бўладиган маҳаллада улғайдим. Мен кичкина бола эдим ва ўзимдан катта йигитларга улардан кучлилигимни исботлашим кераклигини тушундим» - дейди Форд.

Форднинг оғир ўтмиши бор. Бироқ бокс унга келажагини қуришда ёрдам берди. Бокс унга умид бахш этди. 

«Мен жиддий муаммога дуч келдим. Мактабдан четлатилдим - ҳайдашди ва мен бир йилга Жувейга бордим. Жувей (вояга етмаганлар қамоқхонаси)да бўлиш жуда ёмон ҳолат. Сиз худди ўзингизга ўхшаган бир қанча эркаклар орасида бўласиз. У ерда аёллар йўқ. Мен аёллар атрофида бўлишни яхши кўраман», - дейди Форд.

Раймонд бир нечта мактаблардан ҳайдалганидан сўнг 10 ёшида хусусий мактабга боришига тўғри келади. Уни мактабдан онаси олиб кетарди.

«Биз машинада эдик...онам йиғларди. У мендан нега доим жанжал қилишимни сўради ва мен унга шунчаки муштлашишни яхши кўришимни айтдим».

Ўшанда онаси Раймондни бокс залига олиб келган. Айнан шу ерда у машқ қилиш ва муштлашиш учун ажойиб жой топди. 

«Мен ҳеч қачон спорт залидан кетишни хоҳламаганман. Зал менинг иккинчи уйимга ўхшарди», -дея хотирлайди боксчи.

Форднинг айтишига кўра, у 12 ёшида машхур бўлишини англаб етган. У Флойд Мейвезернинг жангларини мароқ билан томоша қиларди ва ўзи қачондир таниқли боксчи бўлишини орзу қиларди.

«Ўсмирлигимда ҳеч қачон диққатимни жамламаганман, лекин менда дунёдаги барча қобилиятлар бор эди. Мен ўз истеъдодимни меҳнат билан бирлаштира олсам, ўзим хоҳлагандек буюк бўлишим мумкинлигини билардим».

Ҳаваскорлар орасида икки бор АҚШ миллий чемпионатида «Олтин қўлқоп»ни қўлга киритган. Ундан ташқари 2017 йилда Болгариядаги Рингсиде жаҳон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлган. Бу унинг АҚШ терма жамоаси номидан хорижга қилган ягона сафари эди. Раймонднинг айтишича, у жамоа бош мураббийи билан баҳслашгани учун терма жамоадан ҳайдалган.

Форд бир вақтлар «2020»ни тахаллус сифатида ишлатган ва бу йил унинг Токио Олимпия ўйинларига боришини англатарди. Бироқ бир неча йил давомида АҚШ миллий чемпионати финалида ноҳақлик туфайли мағлуб бўлаверган. Ўшанда у фаолиятида туб бурилиш қилиш вақти келганини ҳис қилди - Эдди Ҳирн билан пул ишлаш йўлини танлади.

Проф боксдаги фаолиятини 2019 йил март ойида бошлаган ва Холматовгача 15 да жанг ўтказиб бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган.

Битта жангда дуранг қайд этилган - мағлубиятсиз Арон Перес билан тўқнашув. 8 раундлик жанг натижасида Форднинг ғалабасига овоз берганлар кўп эди, ҳакамлардан ташқари! Форд Переснинг имкониятларини паст баҳолаган ва ўша кечада рақиб даражасида жанг қилган. Америкаликнинг энг катта хатоси ринг ўртасидаги зарбалар алмашинувида имкониятни бой берганидир. 

Бўлажак баҳсда Форд рақиб «ҳудуди»да жанг қилади. У Маtchroom жангчиси, DAZN'да бокс тушади. Лекин дам олиш куни ESPN'да Тop Rank шоусида рингга чиқади. Аммо Форд сиёсатга эътибор қаратмайди. У шунчаки жанг қилишни хоҳлайди.


Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг