"Монца" ярим ҳимоячиси Даниэль Мальдини "Аталанта"га ўтди.
Бу ҳақда бергамоликлар матбуот хизмати хабар бермоқда. "Милан" тарбияланувчиси 2024 йилда "Монца"га ўтганди. У жамоа сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда 7 та гол ва 2 та ассист қайд этди.
Transfermarkt портали Паоло Мальдинининг ўғлини 6 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар