UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13Нурсултон Рўзибоев айни пайтда неча килограмм вазнга эга? 0 08:52Мадрид "Мастерс". Рублёв амалдаги чемпионни ўз ватандошлари кўз ўнгида таслим этди 0 08:31Таниқли UFC жангчисига ўзбек тўни совға қилинди + ФОТО 0 08:10Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"" 0 07:49Миллий курашимиз яна иккита комплекс спорт мусобақалари дастурига киритилди 0 07:28Америкалик таниқли боксчи Баҳодир Жалоловни "синдириш" ҳақида гапирди 0 07:07Рибакина қозоқча дербида иккиталик матчболдан чиқиб кетди 0 02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0 17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0 17:33Чарльз Оливейра имкон қадар тезроқ октагонга қайтмоқчи 0 17:10Кормье: "Уни чемпионлик жангидан битта тўқнашув ажратиб турибди" 0 16:39Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади» 0

19 май 07:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мамлакатимизда боксни ривожлантириш бўйича Президент қарорига муносабат

“Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори ўзбек боксининг ривожи учун муҳим дастуриламал бўлади.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг жисмоний тарбия ва спорт давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, бу борада кейинги йилларда Жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш борасида Президент фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг қабул қилиниши соҳага берилаётган эътиборнинг тасдиғидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 29 апрелдаги ПҚ - 5099-сонли “Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам юртимизда бокс спорт турини янада юқори поғонага кўтариш учун қонуний асос бўлиб хизмат қилади. 

Мазкур Қарорнинг қабул қилиниши бокс мутахассислари ва шуғулланувчилари томонидан кўп йиллардан бери кутилган орзу - ниятларини рўёбга чиқишига амалий ёрдам бўладиган бўлди. Шунингдек, ушбу қарор мамлакатимиз ёшлари орасида бокс спорт турини янада оммалашиб, равнақ топишида, кенг миқёсда ривожланишида ҳам тастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Ҳеч шубҳасиз, бугун бокс спорт тури мамлакатимиз аҳолисининг барча қатдамларида, айниқса, ёшларнинг энг севимли спорт турларидан бирига айланган. Мамнуният билан айтиж жоиз, боксчиларимиз жаҳон рингларида 2016 йилдан буён ўтказиб келинаётган нуфузли мусобақаларнинг деярли барчасида муваффақиятли иштирок этиб, биринчи ўринларни банд этиб, етакчиликни қўлдан бермай келяпти. 

Халқаро бокс майдонида спортчиларимиз томонидан эгалланган бундай юқори ўринни  қўлдан бой бермасилик учун эса ёшларнинг боксга бўлган оммавий қизиқишини янада ошириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш тизимини янада такомиллаштириш, бокс бўйича мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг моддий рағбатлантирилишини яхшилаш, шунингдек, ўзбек боксининг дунёдаги етакчилигини сақлаб қолиш учун қабул қилинган қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлаш бўйича белгиланган тартибда  ишлар бошлаб юборилган.

Хусусан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳам мазкур Қарор ижросини таъминлаш, бокс спорт турини аҳоли ўртасида, айниқса, ўсмирлар, талаба-ёшлар орасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш йўлида университетимиз раҳбарияти бошчилигида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Университетимизда бокс мутахассислиги бўйича битираётган талабаларимизнинг 60-70 фоизи умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси лавозимида ҳам ўз фаолиятларини олиб бормоқда. Шу боис, умумий ўрта таълим мактаблари жисмоний тарбия дарсининг йиллик дастурига бокс спорт турининг базавий тайёргарлик элементларини киритиш орқали ҳам ушбу спорт турининг оммавийлигини оширишга эришиш мумкин.

Қарорда боксни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгиланган. 

1. Боксни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш

Қарорга мувофиқ, университетимизнинг Бокс, қиличбозлик назарияси ва услубияти кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Бокс алифбоси” номли базавий тайёргарлик элементларини ўз ичига олган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Шунингдек, Юқори таъкидлаганимиз, умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фанининг йиллик дастурига қўшимчалар киритиш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Дастурни асосий мақсади - бокс спорт турининг оммавийлигини оширишга қаратилган бўлиб, унда асосан бокс спорт турига йўналтирувчи, ўсмир ва ёшларнинг спорт турига бўлган қизиқишларини орттирувчи бокс элементлари жой олган.

Ушбу дастурда асосан қуйидаги бокс элементлари жой олган жанговар тик туришлар, ҳаракатланишлар ва битталик зарбаларни бажариш қоидаларини ўз ичига олган. “Бокс алифбоси” дастуридан жой олган барча базавий элементлар ҳеч қандай ҳаражат талаб қилмайди ва бокс спорт тури учун талаб қилинадиган жиҳозларисиз ўтказилиши деярли барча таълим муассасасида қўллаш имкониятини оширади. 

2. Иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)

Иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини ўтказиш бўйича Президент қарорида қуйидаги уч босқичли тизим жорий этиш бўйича вазифалар аниқ белгилаб берилган:

  • биринчи босқичда - таълим муассасалари, болалар-ўсмирлар спорт мактабларидан сараланган спортчилар ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;
  • иккинчи босқичда - боксга ихтисослашган спорт мактаблари, таълим муассасалари ва спорт клубларидан сараланган спортчилар ўртасида ҳудудий мусобақалар;
  • учинчи босқичда - клублараро ҳамда худудий ўқув-машғулот йиғинлари ғолиблари ва совриндорлари ўртасида республика мусобақалари ("World Series Boxing" мисолида).

Бунда, мусобақалар натижалари асосида бокс мактабларини иқтидорли спортчилар билан тўлдириб бориш Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан биргаликда амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Юқорида кўрсатилган  уч босқичли мусобақаларда одилона саралаш тизимини жорий қилиш мақсадида “Ҳолис ҳакам” гуруҳларини йўлга қўйиш мақсадга муофиқ бўлади. “Ҳолис ҳакам” гуруҳларини асосий мақсади -  спортчиларни саралашнинг объектив йўлларини ишлаб чиқишдан иборат;

  • боксчиларни саралаш бўйича ишлаб чиқилган “Ҳолис ҳакам”лар гуруҳларини шакиллатиришда асосан бокс спорт тури бўйича халқаро мусобақаларда юқори натижалар кўрсатган спортчилар орасидан саралаб олинади;
  • “Ҳолис ҳакам”лар гуруҳларидан жой олган ҳакамлар, асосий ҳакамлардан ташқари ҳисобланиб улар алоҳида жанг боришини ҳолис баҳолаб борадилар ва жанг якунида берилган баҳолар таққосланади ҳамда якуний баҳо берилади. 

3. Профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш

Бокс, қиличбозлик назарияси ва услубияти кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан бокс бўйича профессионал тренерлар ва ҳакамларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, илмий-методологик базани янада кучайтириш бўйича йўл харитаси ҳам тузиб чиқилди:

  • бокс бўйича профессионал тренерлар ва ҳакамларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш бўйича фан дастури ва фаннинг ишчи дастурларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди;
  • бокс мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, илмий-методологик базани янада кучайтириш юзасидан қатъий изчилликда ривожлантириш бўйича истиқболли режа ишлаб чиқилди;
  • аёллар боксини ривожлантириш юзасидан кафедра мустақил изланувчилари томонидан аёллар бокси муаммолари юзасидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси мавзулари ОАК томонидан тасдиқланди. 

Ишлаб чиқилган ушбу “Йўл харитаси”да белгилаб берилган барча вазифаларни амалга ошириш изчил кетма-кетликда амалга ошириладиган бўлса, “Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг ижросини таъминлаш бўйича  самарали ишлар амалга оширилишига ва ўзбек боксининг имконият эшиклари янада кенг очилишига хизмат қилади.

Ғуломжон РАЖАБОВ, ЎзДЖТСУ Бокс, қиличбозлик назарияси ва услубияти кафедраси доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг