UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0 11:40Майкл Пейж бўйича UFC ўз қарорини эълон қилди 0 11:09Шавкат Раҳмонов Ўзбекистондан кўчиб ўтгандан кейин Қозоғистондаги оғир ҳаёти ҳақида гапирди 0 10:38L’Équipe ЕЧЛ тарихидаги рамзий терма жамоани тузди, унда Роналду йўқ 0 10:07Машрабжон Рўзибоев акасининг мағлубиятидан кейин пост қолдирди (ФОТО) 0 09:36Ринат Фахретдиновнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 09:05Шавкат Раҳмонов ўзини энг хавфли рақиб деб атади 0 08:34"Ал Ҳилол" 47 та ўйиндан кейин илк марта мағлубиятга учради 0

12 авг 11:40
Янгиликлар

Теннис

Мария Шарапова: “Серена билан дўст бўлиб қолишимиз мумкин эди, лекин...”

Россиялик теннис маликаси Мария Шарапова ўзининг автобиографик китобидаги айрим воқеалар ҳақида сўзлаб берди.

Жумладан, у китобдан жой олган Серена Уильямс билан муносабатларига доир бобга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

“Биз Серена билан дўст бўлиб қолишимиз мумкин эди. Чунки, бизни умумий бирлаштириб турадиган жиҳатларимиз кўп бўлган. Лекин амалда бундай бўлиб чиқмади.


Серена Уимблдон-2004 финалидан сўнг мени қучоқлаб бир кулдида “Яхши иш”, деди. Аммо, ишончим комил, у чин дилдан кулмаганди. Унинг қалбида хасад бор эди. Бунга мен кийиниш хонаси ёнидан ўтаётганда амин бўлдим. У овозининг борича бақириб йиғларди.

Ҳа, ўзаро учрашувларимизда яққол устунлик Уильямс томонида 21:2!!! Кўпчилик мендан шу нарсани сўрайди. Уларга кийиниш хонасидаги ҳолатни жавоб сифатида айтаман. Айнан Уимблдон-2004 финалидан сўнг у мени ёмон кўриб қолган”, - деди Шарапова. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг