17 авг 07:57
Янгиликлар
Махачев Гэрри билан тўқнашув ҳақида: "Бир неча сонияга "юлдузчалар" кўринди"
Ўша вазиятда рақиби унга боши билан кучли зарба берган ва у деярли ҳушидан кетишига сал қолган эди.
"Тўртинчи раундда уни бурчакка қисиб, "слем" (партерга ташлаш) қилдим, такрорий лавҳани кўриш мумкин – у боши билан бурнимни қаттиқ шикастлади, энсаси билан тўғри бурнимга урди. Ўша лаҳзада бир неча сонияга кўзим тиниб, юлдузчалар кўриниб кетди. Бурним синган ёки бирор шикаст етганини дарров тушундим. Аммо жангдан кейин шифокор кўздан кечириб, лат ейишдан бошқа жиддий жароҳат йўқлигини айтди", – деди россиялик чемпион UFC 330 турниридан кейин берган интервьюсида.
Йигирма беш дақиқалик чемпионлик жанги якунларига кўра, ҳакамлардан икки нафари – Сол Д`Амато ва Майк Белл чемпионга беш раунддан тўрттасини беришди. Учинчи ҳакам Эрик Колон эса даъвогар нафақат учинчи, балки тўртинчи раундни ҳам ўз фойдасига ҳал қилган деб ҳисоблади.
Натижада Ислам Махачев 48-47 ва 49-46 (икки марта) очколар ҳисобида ғалаба қозонди. Бу унинг ташкилотдаги кетма-кет ўн еттинчи ғалабаси бўлди ва у UFC тарихидаги энг узун ғалабали серия бўйича афсонавий Андерсон Сильванинг рекордини янгилади.

Фикрлар