18 июн 16:24
Янгиликлар
Бокс/ММА

"Махачев нафақага чиқиш ҳақида ўйламаяпти" - менежер
Ислам Махачевнинг менежери Али Абдель-Азиз спортчининг учта жангдан сўнг спортни тарк этиши ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.
"Махачев нафақага чиқиш ҳақида ўйламаяпти. У яна камида уч йил юқори даражада жанг қилишни режалаштирмоқда", — деб ёзди Абдель-Азиз ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мураббий Хавьер Мендес Махачев яна учта жанг ўтказиб, фаолиятини якунлашини айтганди.
Ҳавола :
Фикрлар