01 сен 09:11
Янгиликлар
Махачев Оливейрани қўрқоқликда айблади
Чарльз Оливейра Махачевни Бразилияда жанг қилишдан бош тортганлиги учун танқид қилган эди.
"Жанг ўтказишни таклиф қилишганда, қаерда бўлиши муҳим эмаслигини айтганман. Бразилияга отда боришимни маълум қилдим. UFCʼга жанг қачон ва қаерда бўлиши мен учун аҳамиятсиз эканини айтдим. Чемпионлик камари учун жанг қилмоқчиман.
Бу йигит шунчаки қочишга ҳаракат қилмоқда. У Макгрегор ва Нейт Диаз билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди. Мен Бразилияда, Абу-Дабида, умуман исталган жойда жанг қилишга тайёр бўлганимда, у осон жанг ўтказиш ҳақида ўйлаган.
Агар бу жанг чемпионлик камари учун бўлса, қаерда бўлиши муҳим эмас. Барибир унга ўз уйидаги арена ҳам ёрдам бермайди.
Октагон ичида унга ким ёрдам беради? Менга фарқи йўқ. Агар бу унинг учун муҳим бўлса, унда Чарльзда катта муаммолар бўлади. Чунки ҳамюртларим Абу-Дабидаги аренада бўлади ва мени қўллаб-қувватлайди", — деди Махачев.
Махачев ва Оливейра ўртасидаги жанг 22 октябрь куни Абу-Дабида, UFC 280 турнири бўлиб ўтади.
Фикрлар