UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29Йўғе?! "Тоттенхэм" посбони "Ман Сити"га қарши 60 дақиқа синган оёқ билан ўйнаган 0 17:14Абдулҳаким Шаубаев Осиё Kukmuwon федерацияси президенти этиб сайланди 0 17:06"Амирхон Алихўжаев мен билан жанг қилишдан бош тортди" - тожикистонлик спортчи 0 16:45Артур Бетербиев Бивол билан реванш масаласида мухлисларга мурожаат қилди 0 16:23Аёллар терма жамоамизнинг Осиё чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 16:01"Ньюкасл" Серхио Рамосга қандай шартнома таклиф қилиши маълум 0 15:39Магомед Анкалаев Перейрага қарши қачон бўлиши ҳақида гапирди 0 15:17Бунгача қайси мамлакатларда Президентлар МОҚ раҳбари бўлган? 0 15:14МОҚнинг қолган раис ўринбосарлари тақдири нима бўлади? 0 14:53"Жошуа учун бу профессионал спортдаги сўнгги йил бўлиши мумкин" — Хирн 0 14:29"Манчестер Сити" учун АПЛ кейинги ҳафта тугайди, агар..." 0 14:08Prezident Kubogi. Шахматда "ўзбек классико"си бошланди. Синдаров Абдусатторовга қарши! 0 13:47Расман. Шоҳасан Мирзаматов "Ҳумо Арена"да реванш жангини ўтказади 0 13:24Жон Жонс навбатдаги жанги бўйича UFC билан музокараларни бошлади 0 13:03Луис Энрикенинг шахсан ўзи Рэшфордни ПСЖда кўрмоқчи 0

22 май 10:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачев Хабиб сингари фаолиятини якунлайдими? Исламнинг ўзи жавоб берди

Теглар :  Ислам МахачевUFC
Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Хабиб Нурмагомедов сингари фаолиятини якунлаши мумкинми деган саволга жавоб қайтарди.

Ёдингизда бўлса, Хабиб Нурмагомедов учта чемпионлик ҳимоясидан кейин профессионал фаолиятини якунлаган ва ўз қарорини онасининг илтимоси билан амалга ошганини изоҳлаганди. 

"Фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаётганим йўқ. Боиси, ҳали якунига етмаган ишлар бор. Мен иккинчи вазндаги чемпионлик камарини ҳам қўлга киритишни мақсад қилганман. Кейин шу камарни ҳимоя қиламан, шундан сўнг яна вазнимга қайтиб, ҳозир қўлимда турган чемпионлик унвонини ҳимоя қилмоқчиман. Ҳали ўзимни яхши хис қиляпман. Даражамдан пастга тушишни сезишим билан фаолиятимни якунлаш ҳақида қарор қабул қиламан. Бундан ҳавотир олманг. Ҳозирча ғалабаларга оч ва ташнаман", - деди Махачев. 

Маълумот учун, Ислам Махачев 2022 йилнинг октябрь ойида енгил вазнда вакант қолган UFC чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Ўшанда у иккинчи раундда Чарльз Оливейрани бўғиб қўйганди. Шундан кейин у икки бор чемпион Александр Волкановскини мағлуб этишни уддалади. Учинчи ҳимоя жанги 1 июнь куни АҚШнинг Ньюаркида ташкил этиладиган UFC 302 турнирида Дастина Порьега қарши бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг