31 июл 19:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Махачевнинг менежери ММА тарихидаги буюк жангчиларни санади. Улар орасида Ислам ва Хабиб ҳам борми?
Чемпионлар менеджери Али Абдель-Азиз ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ММА тарихидаги ҳар бир вазн тоифаси бўйича энг буюк жангчилар рўйхатини тузиб чиқди.
UFC`нинг енгил вазн тоифасида амалдаги чемпиони, 34 ёшли россиялик Ислам Махачевнинг менежери талқинига кўра тузилган рўйхатдан унинг мижозлари ҳам ўрин олди.
ММА тарихидаги ҳар бир вазндаги буюк жангчилар рўйхати:
Энг енгил вазн — Деметриус Жонсон.
Ўта енгил вазн — Алжамейн Стерлинг.
Ярим енгил вазн — Александр Волкановски.
Енгил вазн — Хабиб Нурмагомедов, Ислам Махачев.
Ярим ўрта вазн — Камару Усман.
Ўрта вазн — Андерсон Сильва.
Ярим оғир вазн — Жон Жонс.
Оғир вазн — Фрэнсис Нганну.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар