19 авг 10:20
Янгиликлар
Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди"
"Мен Хабибга нисбатан холис эмасман (уни кўпроқ қўллаб-қувватлайман), лекин Исламнинг рекордларини тан олишим ҳам керак. У енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини тўрт марта ҳимоя қилди, энди эса икки вазн тоифаси чемпиони, ярим ўрта вазн камарига ҳам эга ва у Хабибга қараганда кўпроқ жанг ўтказди. Гарчи буни айтиш менга ёқмаса-да, у Хабибдан ўзиб кетганини тан олишга мажбурман", – деди америкалик мутахассис Red Corner MMA нашрига берган интервьюсида.
Шунингдек, Мендес жангчилар ўртасидаги фарқларни таъкидлаб, Исламнинг арсенали анча бойроқ эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, Махачев лоу-киклар, илиб йиқитишлар (подсечка), дзюдо усуллари, тизза билан зарбалар ва хай-киклардан фойдалана олади. Хабиб эса кўпроқ курашга таяниб, рақибларини доимий босим остида ҳолдан тойдиришга урғу берган.
"Ислам ҳамма нарсани қила олади ва бу кўникмаларнинг барчасини жангда жуда яхши уйғунлаштиради. Хабиб эса кўпроқ кураш эвазига рақибини чарчатишга ишларди. У худди илон каби ўз босими билан рақибларини бўғиб қўярди", – дея қўшимча қилди Мендес.

Фикрлар