03 май 11:33
Янгиликлар
Бокс/ММА
Май ойидаги тўртинчи UFC турнирининг марказий жанги маълум
23 май куни ушбу ойдаги ҳисоб бўйича тўртинчи UFC турнири ўтказилади.
UFC президенти Дана Уайт ESPN телеканалига берган интервьюсида ушбу оқшомнинг марказий жангини эълон қилди.
"Турнирнинг марказий жанги Тэйлор Вудли иштирокида бўлиб ўтади. Унинг рақиби Гилберт Бёрнс бўлади. Тез орада 23 май кунига белгиланган турнирнинг барча жанглари жуфтликларини эълон қиламиз", - деди UFC президенти.
Эслатиб ўтамиз, UFC 9, 13 ва 16 май кунлари ҳам учта турнир ўтказади. Тўрттала UFC кечаси ҳам АҚШнинг Жексонвилл шаҳрида бўлиб ўтади. Аслида Вудли - Бернс жанги 21 март куни Лондон шаҳрида ўтказилиши керак эди.
Ҳавола :
Фикрлар