UZ

Сўнгги янгиликлар

06:58Мадагаскар Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди 0 06:37Майами WTA 1000 турнири бош соврини ҳам "лимон" кимга насиб этди? 0 06:16Мозес Итаума - Жермейн Франклин жангида нокаут қайд этилди 0 18:17"Учрашувда" — Царукян Нина Драма билан тушган сурати орқали Пулласни "тролл" қилди + ФОТО 0 17:29"Реал" "янги Вальверде"ни кузатмоқда 0 17:04Райан Гарсия навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди 0 16:23Макгрегор Махачев ва Перейра жанглари савдосига кулиб қўйди 0 15:57Шевченко Хабибнинг ММАдаги аёллар борасида билдирган эътирозини жавобсиз қолдирмади 0 15:29Аргентина бош мураббийи Лионель Мессининг ЖЧ-2026`да иштироки ҳақидаги вазиятни изоҳлади 0 15:08Макгрегор UFC’да яна бир ўзига хос рекорд эгасига айланди 0 14:47Царукян Пулласнинг Нина Драмани 10 000 евро эвазига учраштириш таклифига кескин жавоб берди 0 14:26Исраэль Адесанья Брюс Лини зиёрат қилди + ФОТО 0 14:05Саломон Рондон: "АПЛдаги хет-триким унутилмас, лекин Ўзбекистонга қарши ўйинда буни такрорлаш қийин" 0 13:39Де Ла Хойя "The Ring" журналини Туркига сотиб юборганидан афсусда 0 13:17Жавоҳир Синдаров иштирок этадиган "Номзодлар турнири" тақвими билан танишинг 0

29 мар 06:37
Янгиликлар

Теннис

Майами WTA 1000 турнири бош соврини ҳам "лимон" кимга насиб этди?

Икки ҳафта давомида АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳри мезбонлик қилган WTA 1000 тоифасига кирувчи нуфузли турнир якунига етди.

Мусобақа бош соврини беларуслик Арина Соболенкога насиб этди. Дунёнинг биринчи ракеткаси ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Коко Гоффга қарши кортга чиқди. Икки соату 11 дақиқа давом этган баҳсда Арина уч сет натижасига кўра ғалаба қозонди - 6/2, 4/6, 6/3.

Қизиғи, теннисчиларнинг ўзаро ўн биринчи учрашувидан кейин Соболенко ҳисобда олдинга чиқиб олди - 6:5. Арина баҳс давомида 3, Коко 5 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар бўйича америкалик мутлақ "устунлик" қилди - 7 га 0. Брейклар бўйича Арина 4 га 1 кўринишида устун келди.

Шу тариқа, Соболенко кетма-кет "Олтин дубль" қайд этди. У бундан аввалги Индиан-Уэллс турнирида ҳам чемпион бўлган эди. Беларуслик теннис маликаси мавсумдаги учинчи чемпионлик титулига эга чиқди. У мавсум аввалида Брисбен (Австралия) турнирида ҳам бош совринлик бўлганди.  

Майамидаги икки ҳафталик меҳнат Соболенкога 1 миллион 151 минг 380 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ҳамда 1000 WTA рейтинг очкосини келтирди. Гофф эса 650 рейтинг очкоси ҳамда 612 340 долларга эга бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг