19 мар 08:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
Майк Тайсоннинг Жейк Полга қарши жангдан қанча гонорар ишлаб олиши айтилди
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Генри Сехудо кўпчилик ўқиб ҳазм қила олмаётган ушбу жангга ўз муносабатини билдирди.
Хабарингиз бор, америкалик бокс афсонаси Майк Тайсон ёзда видеоблогер Жейк Полга қарши профессионал бокс жангида рингга кўтарилади.
"Мен Майкни ҳурмат қиламан. Лекин равшанки, танго учун икки киши керак бўлади. Нима демоқчи бўлаётганимни тушундингиз деб ўйлайман. Менимча, Тайсонга яхшигина ҳақ тўлашади. Акс ҳолда у бу жангга рози бўлмасди. Майк бу шоуга ўхшаб кетадиган жангдан тахминан 20 миллион доллар ишлаб олади. 57 ёшли Тайсон ўзидан 30 ёш кичик болага қарши жанг ўтказяпти. Тасаввур қиляпсизларми?", — дея Сехудонинг сўзларини келтирмоқда Give me Sport подкасти.
Эслатиб ўтамиз, Майк Тайсон - Жейк Пол жанги 20 июль куни бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар