UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

11 окт 16:04
Янгиликлар

Теннис

Медведев 6 йил деганда Шанхай "Мастерс" 1/2 финалига чиқди

Хитойнинг Шанхай шаҳрида теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

ATP рейтингида 18-ўринни эгаллаб турган Даниил Медведев 1/4 финалда дунёнинг 7-ракеткаси австралиялик Алекс Де Минаурни икки сетда ҳам бир хил ҳисобда мағлубиятга учратди - 6/4, 6/4. Медведев теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида катта фарқ билан олдинда бормоқда - 8:4. 

Бир соату 53 дақиқа давом этган баҳсда Даниил 14, Алекс эса 1 тагина эйс зарбасини амалга оширган. Медведев 2019 йилда Шанхай "Мастерс" чемпиони бўлганди. Ўшандан бери рус теннисчиси ҳатто 1/2 финалга ҳам чиқа олмаётган эди. Бугун у финал чиптаси учун франциялик Артюр Риндеркнешга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг