UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

24 май 16:35
Янгиликлар

Теннис

Медведев грунт кортида қўлга киритган илк титулидан сўнг: "Грунтдаги "Мастерс"ни ютишимга ишонмаган эдим"

Даниил Медведев грунт кортида қўлга киритилган илк титулдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Римдаги "Мастерс" финалида у Хольгер Руне устидан ғалаба қозонган эди — 7/5, 7/5.

"Мен ҳар доим ўзимга ишонишни, боримни беришни ва энг катта титулларни қўлга киритишни хоҳлайман. Лекин, ростини айтсам, грунтдаги "Мастерс"да ғалаба қозонишимга ишонмагандим. Мен бу турдаги кортни ёмон кўрардим, унда ҳеч нарса қила олмасдим.

Аммо Мадрид ва Монте-Карлода ўзимни яхши ҳис қилдим. У ердаги турнирларда шунчаки рақиблар яхшироқ ўйнагани учун ютқазгандим.

Кейин машғулотларда ҳам ўзимни ажойиб ҳис қилдим. Ҳатто мураббийга: "Нима бўлаётганини тушунмаяпман", -  деб айтдим. Лекин бундан кейин барибир энг кучли рақибларни мағлуб этишим керак эди ва мен ўзимга ва барчага буни уддалай олишимни исботлаганимдан хурсандман", - дея ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашади Даниил.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг