UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0 17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0 15:17Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди 0 14:46Мураббий: "Агар Гэрри бироз тажовузкорроқ бўлганида, Махачевни нокаут қиларди" 0 14:15Бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" Элит ОЧЛдаги иштирокини бошлайди 0 13:54Кункабаев фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилди 0 13:40BREAKING: Сирил Ган UFC чемпиони сифатида эълон қилинди 0 13:13Хамзат Чимаев Царукян, Евлоев ва Яннинг жанглари бўйича ўз тахминини айтди 0 12:42Райан Гарсия навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди, Дана Уайт ҳам бунга тайёр! 0 12:11АПЛ ҳакамлар корпуси Манчестер дербисида Ҳоланд киритган гол борасида хатога йўл қўйилганини тан олди 0

07 мар 13:40
Янгиликлар

Теннис

Медведев "Катта учлик"нинг ўрнини боса оладиган икки теннисчини айтди

Жаҳоннинг олтинчи ракеткаси Даниил Медведев "ATP-Тур"да "Катта учлик"нинг ўрнини боса оладиган теннисчилар ҳақида гапирди.

"Менимча, энг яхши танлов - Алькараз! У ўз тарихида биринчи рақамли ёш теннисчи эди. Бизда Новак, Рафа ва Рожер бор. У эса етиб олиш мумкин бўлган барча рекордларга етиб бўлди.

Уни Буэнос-Айресда кузатдим, менимча, унинг бундай даражасини олдин кўрмаганман. Унинг тўпга зарба бериши, "форхэнд"ни қандай кучда бераётгани - шунчаки иқтидор. Буни шунчаки машғулот орқали амалга ошириб бўлмайди. У ҳали кўплаб совринларни ютиши мумкин. Лекин Карлос ҳам баъзида мағлуб бўлиб туради. Жароҳатлар бўлади. Фаолият қандай давом давом этишини барча ҳам билмайди.

Сўрадингизми айтаман, Карлосни танлайман. Ҳали жуда ҳам ёш Хольгер Руне "Мастерс"ни ютиб бўлди. Майли бугун унинг оёғида чарчоқ сезилган бўлса-да, умуман олганда яхши ўйин кўрсатмоқда.

Теннис ўйнаш осон эмас. Эртага нима бўлишини билиб бўлмайди. Танлаш имконияти тақдим этилса, уларни танлаган бўлардим: ҳали ёш ва рейтингда қолганлардан кўра юқорида", - деди Медведев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг