30 май 19:12
Янгиликлар
"Мен фақат бир марта бахтли бўлганман". 43 та жангнинг 42 тасида мағлуб бўлган тарихдаги энг ёмон жангчи ҳақида биласизми?
Жанг санъатида жангчилар — чемпионлар, енгилмаслар ва трамплин вазифасини бажарадиганларга бўлинади. Аммо, октагонга қисқа вақт ичида кириб, доимо ютқазадиган "саёҳатчилар" ҳам учраб туради. Мана шундай қаҳрамонлардан бири Кеннет Аллен. У фаолияти давомида 42 та жангда мағлуб бўлган ва атига 1 маротаба рақиби устидан ғалаба қозонган. Аллен бунга қадар оддий карьерага эга ҳаваскор жангчи бўлган. Кейинчалик у ўзини профессионал спортда синаб кўриш учун спорт залида қаттиқ машғулот қилишга умид боғлайди.
Аммо, вақт ўтиши билан устуворликлар иш фойдасига ўзгарди ва спорт эса кейинги ўринда қолди. Айнан шунинг учун ҳам Алленнинг салбий кўрсаткичлари жуда юқори. Лекин, нега у октагонда ишлар ёмон кетаётган бўлса ҳам, жанг қилишдан бош тортмас эди? Гап шундаки, у асосан минтақавий турнирларда жанг қилган ва у ерда жангчининг мусобақа арафасида кетиши катта фалокат бўлган.
Бундай ташкилотлар чипта тўловидан тушган маблағ эвазига кун кўришади. Аллен бундай ишлар учун мос "қўғирчоқ" эди. Унга ҳар доим жангдан бир ёки икки кун олдин қўнғироқ қилишарди. Бу эса тайёргарликнинг кам бўлишини англатарди. Лекин, нима учун у жанг қилишда давом этар эди?
Кеннетнинг ўзи: "жанг қилишни яхши кўраман", дея тан олган. Шу билан бирга, у фақат бир марта ғалаба қозонганида хурсанд бўлганини таъкидлайди.
"Мен жума ва шанба кечаларида жанг қилар эдим. Дўстим ва мени йўл жангчилари деб аташарди. Жума куни дарсдан сўнг биз йўлга тушдик ва жанг бошланганда ўша ерда эдик. Шу қадар кўп тўқнашувлар бўлдики, мен охирги дақиқада қатнашдим. Жангга кетаётиб, машинада кийинишга тўғри келган", — деди Аллен.
Маҳаллий лигалар учун Аллен хақиқий топилма эди. Ахир, ҳамма ҳам қисқа вақт ичида кардни билмай: "қанча ва қачон?" дея жангга рози бўлавермайди. Кўп одамлар Кеннетни тушунмасдан масхара қилишарди. Лекин, бу жангчи ҳақида битта ажойиб факт бор. У ҳеч қачон нокаутга учрамаган. (Техник нокаутларни ҳисобга олинмайди.) Шу билан бирга, 39 марта муддатидан олдин мағлуб бўлган.
"Агар кимдир мени жангга чақирса, йўқ дея олмайман. Октагонга кириб исталган жангчи билан куч синашишим мумкин. Спорт формам — яхши ёки ёмон бўлишидан қатъий назар, менда ҳар доим имконият борлигини ҳис қиламан. Туғри хеч қайси жангимда устунлик қилмагаман. Буни сезишингиз аниқ. Мен қонуний равишда ғалаба қозона олмаслигимни ҳис қилган учта ёки тўртта жанг бор", — дея тушунтирди Аллен.
Мағлубиятларнинг кўп қисми сабмишен орқали бўлган(31). Бунинг учун Кеннетни айблаш бироз нотўғри албатта. Аллен жангнинг бошиданоқ бор кучини берган. Бироқ, уни кўпинча партерга ўтказган ва у бу томонлама ожиз бўлган. Натижада Кеннет доим таслим бўлишга мажбур бўлган. Шу тариқа, у 29 та жангда биринчи раунднинг ўзида тажрибаси камлиги сабаб мағлубиятга учраган.
Ундан жанглардан бош тортганмисиз деб сўрашганида: "Ҳеч қачон. Агар улар эртага менга қўнғироқ қилиб, шу ҳафта охири кимгадир кераклигимни айтишса, ўша ерда бўлар эдим" —дея жавоб берган Аллен.
championat.com сайти асосида Камрон Ҳасанов тайёрлади
Фикрлар