13 июл 16:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Мен ҳеч қачон катта жанглардан қочмаганман". Бектемирнинг собиқ рақиби Головкиндан реванш олмоқчи
Америкалик боксчи Габриэль Росадонинг айтишича, ўзбекистонлик умидли боксчи Бектемир Мелиқўзиев устидан ғалаба қозонганидан сўнг ўрта вазннинг етакчи вакилларидан бири билан жанг ўтказишни хоҳламоқда.
IBF/IBО бўйича жаҳон чемпиони Геннадий Головкин 2013 йилдаёқ Росадо билан рингда учрашган ва уни нокаут қилган.
"Жермeлл Чарло, Хайме Мунгия, Геннадий Головкин, Канело Альварес - кимга қарши бўлса ҳам жанг қилишни хоҳлардим. Мен катта жангларни истайман. Мен ҳеч қачон нуфузли тўқнашувлардан қочмаганман.
Мен Мунгия билан жанг қилишни хоҳлайман, у ҳам менга қарши рингга чиқмоқчи. Хўш, нима учун бу жанг бўлмаслиги керак? Ўйлайманки, бу жанг сентябрь ёки октябрь ойида бўлиб ўтади. Яқинда у жангида осонгина нокаут билан ғалаба қозонди. Мен ҳам худди шу ишни амалга оширдим, келинг, биз жанг қиламиз", - деди Росадо AB Boxing News'га берган интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : sports.kz
Фикрлар