22 окт 18:46
Янгиликлар
«Мен жуда кўп жанг қилдим, лекин рейтингда атиги еттинчи ўринга кўтарилдим»
Ҳозирги кунда Анкалаев еттинчи ўринни эгаллаб турибди.
«Менинг олтита ғалабали сериям бор. Бу вазнда тўртинчи энг узун серияга эга Чак Лидделл билан тенглаша оламанми? Мен жуда кўп курашдим ва рейтингда фақатгина еттинчи ўринга кўтарилдим. Шунинг учун, мен энди ўз ўрнимга эътибор бермайман. Лекин бу ёқимли. Мақсадим - чемпион бўлиш, камар қўлга киритиш ва биз шунга қараб борамиз.
Биз чемпион бўлиш учун ҳамма билан курашамиз. Кимни рақиб қилиб беришса, мен ҳам қабул қиламан. Оздемирни мағлуб этсам, Прохазка, Энтони Смит, Тиаго Сантос ва Александр Ракичдан бири билан жанг қиламанми? Энди шундай бўладики, уларнинг ҳар бири кимдир билан уришади. Улардан қайси бирининг тайёр бўлиши мен учун фарқи йўқ.
Оздемир билан бўладиган жанг менга катта йўл очади. Бўлажак жангдан олдин ҳам мен айтиб ўтилган йигитлардан бири билан учрашишни сўрадим, лекин улар бу имконни менга беришмади. Мени бу рақибларнинг ҳар бири қизиқтиради», - деди Анкалаев «Чемпионат» мухбири Миxаил Ҳусейновга берган эксклюзив интервьюсида.
Фикрлар