UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

18 июн 08:26
Янгиликлар

Футбол

"Милан" ҳимоячисини 100 млн еврога сотишга тайёр

"Россонерилар" футболчига юқори нарх қўйишди.

Мавсум оралиғида "Милан" етакчиларидан бири, ҳимоячи Тео Эрнандеснинг келажаги ҳал бўлиши керак. Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" хабар бермоқда.

Томонлар 2026 йилнинг июнигача амал қиладиган шартномани узайтириш вариантини кўриб чиқмоқда. Футболчи маоши сезиларли даражада ошишига умид қилмоқда.

Ҳозир франциялик футболчи йилига 4,5 млн евро олади. У маоши вингер Рафаэл Леауники билан бир хил бўлишини истамоқда. Португалиялик бонусларни ҳисобга олган ҳолда йилига 7 млн евро маош олади.

Агар томонлар шартномани узайтириш борасида келиша олмаса, "россонерилар" Эрнандесни трансферга қўйишади. Бу ҳолатда "қизил-қоралар" футболчи учун 100 млн евро талаб қилишади.

26 ёшли ҳимоячи ўтган мавсум барча турнирларда 46 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 11 та голли пас узатди. Унга "Реал" ва "Бавария" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг