UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0

28 ноя 09:56
Янгиликлар

Футбол

Миллий терма жамоамиз шифокори Эктор Куперни "айблади"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош шифокори Аброр Пирриев ўзининг телеграм каналида қизиқ хабар қолдирди.

Чор атроф қорга бурканган бугунги ажиб саҳарда нонушта қилатуриб, телевизорда русийзабон “Хайрли тонг” теледастурини томоша қилаётгандим. Кўрсатувнинг испанлар ҳаётига бағишланган парчаси диққатимни тортди. Эмишки, “Испанлар бемалолхўжа халқ бўлгани учун ҳам кечки овқатни шошмасдан жуда кеч тановул қилиб, анчагача ухлашмас, сўнгра эрталаб кеч уйғониб, ишга бир-икки соат кечикиб ҳам бораверишар экан. Бу уларда нормал ҳолат экан”.

Беихтиёр терма жамоамизга устозлик қилган Эктор Купер ёдимга тушди. Аждодлари испанлар бўлган Аргентинада туғилиб, анчадан буён Испанияда яшаётган “мистер”ни (жамоада Куперни барча шундай чақирарди) эслаганимнинг боиси бор. Мураббийлик фаолияти таҳлилини мутахассисларга қолдириб, унинг ўз ишини профессионали эканлигини эътироф этган ҳолда, шифокор сифатида менга “мистер”нинг бир жиҳати ҳеч ёқмасди. Тўғрироғи, у тузадиган кун тартиби, янада аниқроқ айтсам кечки емак – ужинни жуда кеч белгилаши. Жамоа “ужин” учун ресторанга 22:00 дан барвақт кирмасди, 22-30; 23:00 ва ҳ., ҳатто бир марта тунги 01:00 да ҳам овқатланганмиз. Шифокор сифатида бу ҳол тўғри эмаслиги ҳақида бош мураббийга ўз фикримни бир неча бор айтганман, бироқ доимо шифокор маслаҳатига қулоқ тутувчи ва менинг ишимга умуман аралашмайдиган Купер айнан шу масалада ўз фикридан қайтмади (Бу “миллий одат” бош мураббийнинг қон-қонгига сингиб кетган экан-да). Шундан сўнг жамоа сардори Одил Аҳмедовни ёрдамга чақирдим. Одил билан суҳбатдан сўнг сардор ҳурмати юзасидан кечки таомни ўша куни 21:30 да едик. Хурсанд бўлдим, ҳар қалай “мистер” фикрини ўзгартирди деб, аммо кейинги кун эрталаб қарасам, кун тартибидаги ужин яна ўз жойига – 22:30 га қайтганди...

 Кўрсатув аллақачон тугаган бўлса ҳам ойнаи жаҳонга тикилиб “мистер”ни, кун бўйи унинг мураббийлар штаби билан шовқин солиб алланималарни муҳокама қилишдан чарчамаслигини эсладим. Деярли нонушта қилмайдиган собиқ бош мураббий ҳозирда “ужин”га нима еяётган экан-а?

@abrorpirmuhammad

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг