UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0

03 ноя 07:33
Янгиликлар

Тадбирлар

Минтақавий форум мавзулари қизиқарли мунозаралар билан ўтди

Теглар :  МОҚФорум
Хабар берганимиздек, пойтахтимизда МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия МОҚ раҳбарияти иштирокида минтақавий форум бўлиб ўтди.

Тадбирнинг иккинчи ярмида иштирокчиларнинг маъруза ва тақдимотлари бўйича қизиқарли мунозаралар ўтказилди.

Улар орасида Қирғизистон МОҚнинг биринчи вице-президенти Канат Аманкуловнинг “Кўчманчилар ўйинлари”, “Осиё болалари” ўйинлари халқаро қўмитаси вице-президенти Марат Бариевнинг мазкур ташкилот фаолияти, Россия МОҚ Бош котиби Владимир Сенглеевнинг “Россия Федерацияси спорт жамоат бирлашмалари фаолиятида пандемия (COVID-19)нинг салбий оқибатларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”, Литва МОҚ президенти Дайна Гудзиневичутенинг “Европа Олимпия қўмитаси фаолиятига МОҚларини жалб қилишнинг янги ёндашувлари” каби мавзулардаги чиқишлар кўпчиликнинг диққат-марказида бўлди.

Форум давомида Россия, Украина, Латвия, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон МОҚ вакиллари ҳам минтақамизда спортини ҳамжиҳатликда ривожлантириш ва бошқа мавзуларда қизиқарли тақдимотларини намойиш қилишди.

Якунда Форум координатори кун давомида қилинган маъруза ва тақдимотлар бўйича ўз фикрларини билдириб, иштирокчиларни бу бўйича кенг мунозарага чорлади. Қатнашчилар мавзулар бўйича турли фикрлар билдирдилар ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш борасида фикр алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг