30 июл 15:50
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мирафзал Ахтамовнинг PFL Лигасидаги кейинги рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди
Ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш устаси Мирафзал Ахтамовнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.
33 яшар ҳамюртимиз 22 август куни АҚШнинг Флорида штати, Тампа шаҳрида ўтказиладиган PFL Tampa турнирида иштирок этади.
Унга ўша куни америкалик Дакота Буш рақиб бўлади.
Прелим карддан ўрин олган ушбу жанг енгил вазн тоифасида ташкил этилади.
Маълумот учун, бухоролик "Мирко" Мирафзал фаолияти давомида ҳозиргача 11 та жанг ўтказиб, 9 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. 32 ёшли Дакота Буш ҳисобида эса 16 та ғалаба ҳамда 4 та мағлубият бор.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар