UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Тайсон Фьюри кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 15:12Александр Усик 100 миллион доллар гонорар олдими? Боксчининг ўзи жавоб берди 0 14:40"Реал" Гвардиола кетганидан кейин "Сити" юлдузининг трансферини кўриб чиқишни режалаштирмоқда — The Sun 0 14:16Сауль Альварес Кроуфорд билан реваншни истамоқда 0 13:44Оқ уй ҳудудида UFC турнири учун қурилиш ишлари бошланди 0 13:20Александр Усик кимларни кейинги рақиб сифатида кўраётганини айтди 0 12:54Альварес "Барселона"га ўтиш учун "Атлетико" билан шартномани узайтиришни рад этди — Marca 0 12:30Ҳаваскор бокс ҳакамлигида сунъий интеллект жорий қилиниши мумкин 0 12:07Осиё чемпионати: Курашчи қизларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди 0 11:45Шаҳрам Ғиёсов The Ring рейтингини тарк этди 0 11:20Мессининг жароҳат жиддийми? "Интер Майами" футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 10:58Амирхон Алихўжаев ҳам Mangu 3'да жанг қилади. Рақиб эълон қилинди 0 10:36Анвар Анваров "Бриллиант Лига"нинг иккинчи босқичида қандай натижа кўрсатди? 0 10:13"Шунчаки сизларни зериктиргим келмади". Александр Усик Верхувен билан жанг ҳақида гапирди 0 09:48Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 4 та баҳс бўлиб ўтади 0

20 ноя 08:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Misfits Boxing Тони Фергюсоннинг жангини тасдиқлади + ПОСТЕР

Август ойида ўрта вазн тоифасида Misfits Boxing вақтинчалик чемпионига айланган аралаш яккакурашлар фахрийси Тони Фергюсон камар ҳимоясига қайтмоқда.

Америкалик собиқ UFC жангчиси 20 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этиладиган турнирда ўз камарини ҳимоя қилади. Тонининг рақиби британиялик Уоррен Спенсер бўлади.

41 ёшли Тони Фергюсон август ойида "Misfits Boxing" лигаси вақтинчалик чемпионлик камари учун кечган жангда блогер Натаниэл "Solt Papi" Бустамантени учинчи раундда техник нокаутга учратиб, боксдаги дебютини муваффақиятли ўтказганди. Ўша жанг америкаликнинг ўтган йилнинг ёзида UFC’ни тарк этганидан кейинги илк чиқиши бўлганди.

32 ёшли Уоррен Спенсер яккакурашга кириб келган блогердир. Унинг кўргазмали жанглардаги рекорди битта ғалаба ва иккита мағлубиятдан иборат. Профессионал боксда битта ғалабага эришган. У август ойида Диллон Денисга қарши MMA жангига чиққани ва 15 сониядан сўнг гилотинага тушиб, таслим бўлган.

Аввалроқ Тони "Эл Кукуя" Фергюсоннинг навбатдаги рақиби ўрта вазн тоифасида амалдаги Misfits Boxing чемпиони, ижтимоий тармоқда "AnEsonGib" номи билан танилган Али Ал-Фахри бўлиши, жанг бирлаштирувчи мақомда ўтказилиши тахмин қилинган эди, аммо Лига бу режани амалга ошира олмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг