16 июл 14:08
Янгиликлар
Бокс/ММА
Митрион Фёдор Емельяненко билан реванш жангини ўтказишга тайёрлигини эълон қилди
Америкалик аралаш яккакураш жангчиси Метт Митрион афсонавий россиялик ММА жангчиси Фёдор Емельяненко билан реванш жангини ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.
"Агар у мени жангга чорласа мен "ҳа" деб жавоб бераман", - дея Митрионнинг сўзларини келтиради Cageside Press.
2017 йил июнь ойидаги тўқнашув америкаликнинг дастлабки раундда нокаут эвазига ғалаба қозониши билан ниҳояланган эди.
Фёдор Емельяненко навбатдаги жангини 23 октябрь куни Москвада ўтказади. Унинг иштирокидаги жанг оқшомнинг асосий воқеаси бўлади. Россиялик спортчи октагонда 2019 йил декабридан бери кўринмади. Кейин у UFC собиқ жангчиси Квинтон Жексонни нокаутга учратди. Ушбу жанг Японияда бўлиб ўтди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар