06 мар 09:50
Янгиликлар
Футбол
“Монако” футболчиси ярим йилга футболдан четлатилди
“Монако” футболчиси Желсон Мартинш 6 ой мобайнида футбол ўйнай олмайди.
Ушбу қарорни Франция профессионал футбол лигаси қабул қилди. Мартинш “Ним”га қарши баҳсда ҳакамни туртиб юборгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олганди. Желсоннинг ушбу ҳаракати ўрганиб чиқилиб, унга 6 ойлик жазо тайинланди.
Шу тариқа Мартинш жорий мавсум бошқа майдонга туша олмайди. Португалиялик футболчи амалдаги мавсум Франция чемпионатида 21 та ўйинга ўтказишга улгурди.
Ҳавола :
Фикрлар