UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

24 авг 07:11
Янгиликлар

Теннис

Monterrey Open. "Ўзбекча финал"да бироз кутилмаган натижа қайд этилди

Мексиканинг Монтеррей шаҳрида WTA 500 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 1 миллион 206 минг 446 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Хабар берганимиздек, Monterrey Open — WTA 500 турнирининг саралаш босқичи ҳал қилувчи финал учрашувига Ўзбекистоннинг биринчи хамда иккинчи ракеткалари - Камилла Раҳимова ва Мария Тимофеева етиб келганди. Уларнинг ҳар иккиси саралашнинг 1/2 финалида рақибаларини уч сет натижасига кўра мағлуб этишган эди.

Асосий тўр чиптаси учун кечган уларнинг ўзаро финал учрашуви ҳам уч сет давом этди. Биринчи сет 6/3 ҳисобида Раҳимова фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетда худди шу ҳисобда Тимофеева ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи учинчи сет ғолиби тай-брекда аниқланди. Унда Мария зафар қучиб, турнирнинг асосий тўрига йўлланмани қўлга киритди - 7/6(1). 

Бу теннисчиларимизнинг ўзаро ўтказган учинчи учрашуви бўлди - 2:1. Тимофеева илк бор Раҳимовани таслим этди. Икки соату 52 дақиқа давом этган баҳсда Мария 4, Камилла 1 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар саралаш турнирида олтинчи рақам остида ҳаракат қилган Раҳимовада кўпроқ бўлди - 9 га 6.   

Таққослаш учун, Мария Тимофеева айни пайтда WTA рейтингида 96, Камилла Раҳимова эса 83-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг