UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

26 май 10:33
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ қабул имтихонларини жиддий назоратга олади

Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Назиржон Худойқуловлар иштирок этишди. Тадбирда Тошкент вилояти прокурори ўринбосари ҳамда Чирчиқ шаҳар прокурори ҳам қатнашишди. 

Маълумки, айни пайтда республикамиздаги олий таълим муассасаларига ўқув йили якунига етиб бормоқда ва қабул жараёнларига тайёргарлик қизғин паллага кирган. Анжуманнинг айни шу пайтда ташкил этилганида ҳам ўзига яраша мантиқ бор. Зеро, Миллий олимпия қўмитаси юритаётган сиёсатга кўра спорт ўқув юртларига қабул жараёнлари шаффофлик ва ҳолислик билан ўтиши, турли ноҳақликлардан ҳоли бўлиши лозим. Учрашувда ана шу масалалар юзасидан фикр алмашилди, тушунтиришлар берилди. 

Тадбирда қатнашган МОҚ Бош котиб Жасур Матчанов ҳам Жисмоний тарбия ва спорт университети, Олимпия захиралари спорт коллежларида бу йилги қабул жараёнларини шаффофлик билан ташкил этиш, турли қинғирликларга йўл қўйилмаслиги учун Миллий олимпия қўмитаси томонидан керакли ишлар амалга оширилишини қайд этиб ўтди. Унга кўра МОҚ, вазирлик ва спорт федерациялари масъул ходимлари қабул жараёнларида бевосита иштирок этадилар. Бу ҳам албатта қабул жараёнида шаффофликни таъминлаш, маълум даражада коррупцияни олдини олиш имконини беради. 

Йиғилишдан сўнг шу ернинг ўзида университетнинг кафедра мудирлари, масъул ходимлари билан алоҳида гаплашиб олинди. Қабул жараёнида йўл қўйиладиган ноҳақликлар кечирилмаслиги уқтирилди. Бу борада юзага келган турли ҳолатлар мисол тариқасида келтириб ўтилди. 

Ўз навбатида ҳалол ва сидқидилдан фаолият кўрсатаётган устозларни рағбатлантириш мақсадида, давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан Молия вазирлиги билан ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар ва илмий-ходимлар маошларининг оширилиши бўйича Вазирлар Маҳкамасига қарор лойиҳаси тайёрланаётганлиги маълум қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг