UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05US Open теннис тарихида рекорд даражадаги соврин жамғармасини эълон қилди 0 18:42Мавлонбек Миркомилов Тошкентдаги Octagon 91 турнирида жанг қилади 0 18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0

29 янв 09:37
Янгиликлар

МОҚ раҳбари Тезкор штаб вакиллари билан учрашди

Теглар :  Тезкор штабМОҚ
Терма жамоаларимизни Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига ҳар томонлама пухта тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошида Тезкор штаб тузилган.

Ушбу тузилмага спорт соҳасида улкан тажрибага эга бўлган малакали ходимлар жалб қилинган бўлиб, улар терма жамоаларимизнинг тайёргарлиги, машғулотлар жараёни каби фаолият турларини таҳлил қилиб боришади. Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Тезкор штаб вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда, шунингдек, МОҚ раиси ўринбосари, Тезкор штаб раҳбари Шерзод Ташматов ва штабнинг бошқа вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишни МОҚ раиси олиб борди ва олдинда турган устувор вазифалар хусусида гапириб ўтди.

“Токио Олимпиадасига ҳам кун сайин оз вақт қолмоқда. Ҳадемай лицензион мусобақалар ҳам бошланади. Шу боис терма жамоаларимизни ушбу турнирларга ҳар томонлама пухта тайёрлаш олдимизда турган устувор вазифадир. Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан жамоаларимизнинг Токио Олимпиадасигача бўлган барча молиявий масалалари ижобий ҳал қилинган. Биздан ўз ишимизга масъулият ва темир интизом билан ёндашиш талаб қилинади. Зеро, халқимиз ва Президентимиз биздан улкан ғалабалар кутмоқда”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Суҳбатда спортчиларимизни қийнаётган ижтимоий ва бошқа масалаларни ўрганиш, машғулот жараёнининг режа бўйича олиб борилаётганини назорат қилиш, бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Ўз навбатида, Шерзод Ташматов МОҚ раисини штаб вакилларининг фаолияти, уларнинг иш дастурлари билан таништирди. Йиғилиш давомида спорт турлари бўйича бириктирилган штаб ходимларининг иш режалари таҳлил қилиниб, қўшимча таклифлар билдирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг