UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

28 июн 12:12
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА

МОҚ раиси спорт базаларидаги эпидемиологик вазият билан танишди

Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича тузилган махсус комиссия қарорига биноан, эртадан янги карантин талаблари жорий этилади.

МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов бир қатор спорт базаларига ташриф буюриб, у ердаги вазият билан танишди.

Токио-2020 Олимпиадасига тайёргарлик олиб бораётган жамоаларимизнинг аксарияти ҳозирда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри яқинида жойлашган “Янгиобод” ва “Дукент” ўқув-базаларида бўлиб турибди. Ташриф давомида МОҚ қошидаги РСТИАМ директори Абдушукур Садиков МОҚ раҳбарига ҳамроҳлик қилди. Шунингдек, унда Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ҳам иштирок этди.

Мутасаддилар ташриф давомида бокс, пара-енгил атлетика, спорт курашлари, таэквондо бўйича терма жамоаларимизнинг базаларида бўлиб, у ердаги шароитлар билан танишди. Мураббийлар штаби ва шифокорлар билан учрашиб, ҳозирги эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиб бораётгани боис спортчиларимизнинг саломатлигини сақлаш бўйича зарур чораларни кўриш, базаларда қаттиқ назорат ўрнатиш, карантин талабларига қатъий риоя қилиш бўйича муҳим кўрсатмалар бериб ўтишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг