UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

25 янв 07:47
Янгиликлар

Гимнастика

МОҚ ва Ўзбекистон гимнастика федерацияси мутасаддилари мавжуд муаммога ечим қидиришмоқда

Теглар :  ГимнастикаМОҚ
Коронавирус инфекциясининг инсонлар саломатлигига, ҳаётига етказаётган таъсири етмаганидек, ундан спорт соҳаси ҳам талофат кўрмоқда.

Пандемия бошлангандан бери Юнусобод туманидаги Гимнастика саройи касалликка чалинган ҳамюртларимизнинг даволаниши учун беминнат хизмат қилиб келмоқда. Бунинг натижасида гимнастикачиларимиз учун барча шароитларга эга муқобил объект топиш яна долзарб масалага айланди. 

МОҚ мутасаддилари Руслан Мустаев бошчилигидаги Ўзбекистон гимнастика федерацияси ҳамда Гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби вакиллари билан ушбу масала юзасидан фикр алмашишди.

Қайд этиш жоиз, Токио-2020 циклида қийин шароит бўлишига қарамай, гимнастикачиларимизнинг тайёргарлиги учун барча шароитлар яратиб берилди. Спортчиларимиз узликсиз халқаро ва маҳаллий ўқув-машғулот йиғинида бўлишди. Буни учрашув давомида йиғилган Гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби, Ўзбекистон гимнастика федерацияси мутасаддилари ва мураббийлар ҳам эътироф этиб, бунинг учун Президентимиз ва давлатимизга ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.

Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан барча терма жамоаларда йилнинг энг муҳим старти Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарлик ҳам жадал суратларда олиб борилмоқда. Бироқ юқорида қайд этилган масала сабаб гимнастикачиларимизнинг йиғинида айрим муаммолар пайдо бўлди.

Йиғилиш давомида спортчиларимиз шуғулланиши учун шаҳримиздаги бошқа спорт объектлари, уларни қабул қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Гап шундаки, гимнастикада машғулотлар зали учун бир қатор меъёрлар мавжуд. Жумладан, бадиий гимнастикада шифтнинг баландлиги 16 метрдан кам бўлмаслиги керак. Ердаги тўшамаларда ҳам ўзига яраша талаблар бор.

Суҳбатда Тошкент Ахборот-технологиялари университети, Тошкент молия институти, “Юнусобод спорт мажмуаси” шунингдек, яна бир қатор залларга эътибор қаратилди. Агар ўрганишлар кўнгилдагидек натижа бермайдиган бўлса, Гимнастика зали яқинида енгил конструкцияли махсус зал қуриш варианти ҳам ўртага ташланди. 

Қолаверса, спортимиз ривожини янги босқичга олиб чиқиш бўйича тайёрланаётган Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳасига ҳам таклифлар киритиш бўйича муҳокама олиб борилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг