UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04ОФК Элит чемпионлар лигаси. "Пахтакор" 10 киши қолган "Ал Айн"ни мағлуб эта олмади 0 20:32Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 19:46Ўзбекистонлик боксчининг ғалабаси билан якунланган жанг тарихга кирди 0 19:25Хави Германияда иш бошлаши мумкин 0 19:04ATP рейтинги. Ҳумоюн Султонов ўз ўрнида, қолган теннисчиларимизда пасайиш 0 18:43Формула-1. Макс Ферстаппен – Қатар Гран-приси ғолиби! 0 18:22WTA рейтинги. Нигина 27, Влада эса 19 поғонага пастлади 0 18:01Эртага "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи эълон қилинади. У португалиялик! 0 17:39Артур Бетербиев Усик билан жанг қилишга тайёрлигини айтди 0 17:17Синхрон сузиш: мусобақа маҳоратлиларни саралаб, мутахассисларнинг тажрибасини оширди 0 17:02"Ҳумо" бугун ўз уйида севимли рақиби — "Иртиш"га қарши ўйинда музга чиқади 0 16:54Исроил Мадримов фаолиятида учинчи бор чемпионлик камари учун жанг қилади 0 16:39Тасдиқланди: Тошкент 2027 йилда қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади 0 16:29Англия Кубоги 3-ранудига қуръа ташланди: "Арсенал" МЮ билан рўбаро келади 0 16:06Шавкат Раҳмонов: "Мен UFC'да исталган яримўрта вазнли жангчи учун бошоғриқман" 0

28 июл 15:04
Янгиликлар

Хоккей

"Москвалик ўзбек" Евгений Попихин: "Мақсадимиз - ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш"

Дастлабки мавсумда "Ҳумо"ни бошқарган Евгений Попихин яна Тошкентга қайтганидан хабарингиз бор.

Тажрибали мутахассис янги мавсумда ҳам жамоамизни бошқаради. 

Мураббий интервьюси давомида Тошкентга қайтиши, янги мавсум режалари ва бошқа масалалар ҳақида гапирди.  

- Қайтганингиздан сўнг Тошкент ва "Ҳумо Арена"да ўзгаришлар бўлибдими? 

- Тошкент ёқимли тарзда мени ҳайрон қолдирди. Кўзга ташланган илк нарса - жаҳон даражасидаги сифатли йўллар ва албатта катта қурилишлар. Шаҳар шундоқ ҳам чиройли эди, ҳозир эса янаям ажойиб бўлибди. "Ҳумо Арена" мен учун омадли ҳисобланади. Шунинг учун бу ерга қайтганимдан хурсандман. Эски танишларни кўрдим ва хурсанд бўлдим. 

- Ишни соғиндингизми? Ажойиб мавсумдан сўнг бир йил давомида ишламадингиз...

- Албатта соғиндим. Бутун умрим хоккейда ўтган - ўйнаганман, ишлаяпман. Мен учун хоккей умримнинг катта қисмидир. Оилам ҳам бунга яхши муносабатда. Ҳа, бир мавсум олдин биз Новокузнецкнинг "Металлург" жамоаси билан Петров Кубоги финалига чиқдик. Бу клуб тарихида биринчи маротаба бўлди, мавсум омадли ўтганди. Новокузнецкдан таклиф бўлганди, аммо келиша олмагандик. Тўғрисини айтсам, ич-ичимдан Тошкентга яна жамоа қайтишини умид қилгандим. Гап-сўзлар бўлганди, лекин бу амалга ошмаганди. Бу йил ниҳоят бу амалга ошди ва мен бундан жуда хурсанман. Мен учун Ўзбекистондаги хоккей катта аҳамиятга эга. Икки-уч йил олдин бизда ажойиб жамоа бор эди. Ажойиб жамоа, лекин илк навбатда бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаган, бизни жангга чорлай олган мухлисларни қайд этишни истардим. Ҳозир одамларни кўряпман, Тошкентга хоккей қайтганидан барча хурсанд. Мен ҳам бундан жуда хурсандман. 

-"Ҳумо"даги 2019/20 йилги мавсумни қандай эслайсиз?

-Ажойиб ҳислар билан. Аввалига қийин бўлганди, чунки клуб нолдан тузилган. Ўйинчилар мураббийлар штаби талабларига кўниккунича қийинчиликлар бўлган. Бу ҳар бир янги жамоада бўлади. Кейн барчаси жойига тушди, раҳбарият ёрдам берди. Энг асосийси барчамиз биргаликда ҳаракат қилардик. Ғалаба қозонишни ва яхши хоккей кўрсатишни истайдиган оила шаклланди. Мен барчадан миннатдорман. Албатта яна мухлисларни эслаб ўтмасам бўлмайди. Агар бундай қўллаб-қувватлов бўлмаганида, натижалар ҳам бўлмасди. Нефтекамскдан учиб келганимизда бизни 200 нафарга яқин одам кутиб олганини ҳалигача эслайман. Буни ёддан чиқариб бўлмайди. Бугун машғулотлар вақтида йигитларга бу ердаги одамлар хоккейни яхши кўришлари ва тушунишлари ҳақида гапирдим. Буни қадрлаш ва ҳурмат қилиш керак. Тошкентда хоккей билан боғлиқ янги анъаналар пайдо бўлди - одамлар оиласи билан хоккейга боришади, болалар хоккей билан шуғулланишмоқда. Тошкент доимо қалбимда. Бу ерда хоккей муваффақиятининг бир қисми бўлиш мен учун жуда муҳим. 

-Янги таркибда "Ҳумо"нинг дастлабки таркибидан вакиллар бўладими? 

-"Ҳумо"нинг Қозоғистон чемпионатида иштирок этиш қарори кечроқ қабул қилинди. Шунинг учун баъзи қийинчиликлар бор. Биринчи таркибдаги баъзи йигитларда бошқа жамоалар билан шартнома бор, баъзилари эса фаолиятини тугатишди. Шербина ва Пепеляев мураббий бўлиб ишлаяпти. Ўшанда йигитларга айтардим: агар яхши ўйнасанг, натижа кўрсата олсанг доимо яхши иш топасан. Шундай ҳам бўлди - уларни ҳудди қайноқ "перашкалар" каби танлаб олишди. Улар яхши шартномага эга бўлишди. Сабаби оддий: бу ерга пул ишлайдиган гастрабайтерлар эмас, ишига юрагини берган одамлар келганди. Шунинг учун бу ерда уларни ҳурмат қилишади. Биринчи таркибдан дарвозабон Роман Смирягин келди. Афсона. Жавоҳир Расулов шуғулланмоқда. Балки эскилардан яна кимлардир келиши мумкин. Умуман, жамоа янги бўлади, кўпроқ ёшларга эътибор қаратилади. Яна шуни айтишни истардимки, биринчи таркибдаги йигитлар ажойиб, уларни кўришдан доимо хурсанд бўламан. Ўйинчилардан ташқари яна ходимлар ҳам бор - админстратор Фаррух Абдураимов, сервисмен - Юрий Фешук. Шуниндек, хоккей федерациясидан ҳам кўпчилик ишлашда давом этаётган экан. 

- Жамоанинг яқин орадаги режалари қандай? 

- Ҳозир Тошкентда шуғулланяпмиз. Кўп йигитлар кўрикдан ўтмоқда. Менга ВХЛда узоқ вақт ишлаган тажрибали мураббий Андрей Никишов ёрдам бермоқда. Ҳозирда КХЛнинг кўп жамоалари бўлиб турган Минскда йиғин ташкил этиб бергани учун раҳбариятга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу йиғин бизга керак. Ушбу йиғин давомида биз таркибни аниқлаб олишимиз керак. Минскдан кейин эса Тошкентда бир ҳафта бўламиз. Бир ҳафта ўтиб эса Қозоғистон кубогида иштирок этиш учун Карагандага кетамиз. Сентябрь ойи бошида эса Қозоғистон чемпионати бошланади. 


- Чемпионатда жамоа олдига қандай вазифа қўйилади?

- Жамоанинг вазифаси тушунарли, беркитадиган нарса йўқ - ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш, барча ўйинда ғалаба учун курашиш. Шундай бўлиши ҳам керак. Мен доимо жамоа олдида юқори вазифалар бўлиши кераклиги ҳақида гапираман. Чунки орзусиз, вазифасиз хеч нарса амалга ошмайди. Бизга осон бўлмайди, чунки жамоа деярли нолдан шаклланяпти. Аммо биз йигитларга мунтазам равишда улар ғояларимизга мос келишлари ҳақида гапирамиз. Бизнинг вазифамиз - уларни бирлаштира олишдир. Бу иш жараёни. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз шартлиги - аксиома. Мухлисларимиз қаршисида эса бу икки баробар ошади. Шуни айтишни истардимки, жамоадаги янги ўйинчилар Тошкентдаги каби аудитория қаршисида ўйнамаган. Биринчи мавсумдаги сўнгги ўйинларда "Ҳумо Арена"да 7 - 8 минг атрофида мухлис йиғилганди. Бу шунчаки фантастика! КХЛнинг ҳам ҳар бир жамоаси бу борада мақтана олмайди. Умид қиламанки, мухлислар ҳам хоккейни соғинишган ва жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун келишади. Биз эса яхши ўйин ва ғалабаларимиз билан уларни хурсанд қиламиз. 

- Тошкентда сизнинг гапингизни эслашади: сиз москвалик ўзбексиз. Ёздаги жазирамани қандай ўтказяпсиз? 

- Бу ерга келганимда "нима учундир сизларда ҳаво совуқ" дедим. Чунки, уч йил олдин келганимизда ҳарорат 55 даражани ташкил этарди. Ҳозир эса 45 даража. Иқлим қуруқ, кўникиш бор. Энди қўрқинчили эмас. Жамоага бўлган муносабат эса ажойиб. Умуман, бу ерда одамлар билан гаплашиш қизиқ. Ўша пайтлардан кўплаб яхши танишлар қолган. Кеча масалан мени кечки овқатга таклиф қилишди ва биз ўша мавсумни эслаб, гаплашиб ўтирдик. 

Мен ҳақиқатдан ҳам москвалик ўзбекман. Москвада, Подмосковьеда бозорда юрганимда шундай гап сўзлар бўларди: "СаламАлайкум! "Ҳумо" хоккей жамоасини биласизми?". Кўпчилик эслайди, нархни тушуриб беришади ва энг яхши махсулотларни таклиф қилишади. Тошкентда қачон хоккей қайтишини ҳам албатта сўрашади. Мен эса яқин орада деб жавоб берардим. Мана ўша вақт келди. Ўшанда мен ўзбек халқи мен учун қадрли эканлигини айтардим. Москвада ҳам улар билан алоқам узилмаган. Агар бу ерда одамларга ҳурмат билан муомала қилсанг, у ерда ўзингга ҳам шу қайтади. Шунинг учун мен бу ерда ўзимни жуда қулай ҳис қиламан ва бизга ёрдам бераётганлардан миннатдорман. Ўйлайманки, хоккей узоқ вақт бўлаи. Чунки бу ерда хоккейни яхши кўришади. Бизнинг вазифамиз эса одамларга хурсандчилик улашишдир. Биз шунинг учун ҳам бу ерга келганмиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг