UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

28 май 16:47
Янгиликлар

Бошқалар

Мўйноқда “Save Aral” халқаро экомарафонининг якунловчи босқичи ўтказилди

Мўйноқда “Save Aral” халқаро экомарафонининг якунловчи босқичи ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда бир қатор спорт ташкилотлари ҳамкорлигида «Янги нафас» спорт ва ижтимоий ҳаракати доирасида «Save Aral», яъни «Оролни қутқарамиз» хайрия акцияси доирасида оммавий югуриш марафонининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Марафонга Ўзбекистоннинг 20дан ортиқ шаҳарларида ўтказилган «Save Aral» оммавий югуриш марафони ғолиб ва совриндорлари, ҳаваскор югуриш ихлосмандлари, ушбу спорт турига қизиқадиган ёш атлетлар ҳамда Мўйноқ тумани аҳолиси иштирок этди.

«Book cafe» маркази ёнидан старт олган мусобақа «Мўйнок маёғи» остонасида якунланди.

Узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтган ва финиш чизиғига биринчилардан бўлиб етиб келган бир қатор ёшлар туман ҳокимлиги ва мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимида мусобақанинг энг кичик ва энг катта ёшли иштирокчилари ҳам эсдан чиқарилмади.

– Ушбу спорт мусобақаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида 2020 йилдан бошлаб спорт соҳасида “Save Aral” халқаро экомарафони спорт мусобақаларини тизимли ўтказиш орқали юртимизда спорт туризмини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаси ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди, – деди Мўйноқ тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Руслан Жусипов.

Ўзбекистоннинг бир қатор вилоят, шаҳарлари ва Мўйноқ туманида бўлиб ўтган “Save Aral” халқаро экомарафонининг «тарих тахтаси»га туман ҳокими Е.Еданбаев ҳам эсталик сифатида ўз имзосини муҳрлади.

Мусобақа “Орол денгизи тарихи” музейи олдида маданият ходимлари ижросидаги куй-қўшиқлар билан давом этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг