UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0 14:28ESPN АПЛнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди 0 13:58Конор Махачевдан енгилган ватандоши Гэррига юзланди 0 13:27Махачев Холлоуэйга жавоб қайтарди: "Буни сен тушунишинг қийин" 0 12:54Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0

08 янв 01:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

MPL 7 мусобақасининг барча натижалари битта саҳифада

Теглар :  MPL 7
Тошкент шаҳрида "Muradov Professional League 7" мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақани UzReport телеканали ва UFC Fight Pass платформаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Мусобақада қайд этилган натижалар билан танишинг:

Турнир карди: 

Ҳаваскорлар ўртасидаги жанглар:

- 57 кг вазнда: Шерзод Комилжонов (Ўзбекистон) - Бегзод Aбдураҳимов (Ўзбекистон) - Биринчи раундда техник нокаут билан;

- 57 кг вазнда: Фаҳриддин Ҳасанов (Ўзбекистон) - Шаҳзод Нурмаматов (Ўзбекистон) - Биринчи раундда сабмишен билан;

- 70 кг вазнда: Фозилбек Ҳамдамов (Ўзбекистон) - Далер Юлдашев (Ўзбекистон) - Биринчи раундда техник нокаут билан;

- 66 кг вазнда: Баҳодир Қўчқоров (Ўзбекистон) - Сардор Нигматов (Ўзбекистон) - Ҳакамларнинг якдил қарори билан; 

- 70 кг вазнда: Aзизбек Исроилов (Ўзбекистон) - Бобур Ўринбоев (Ўзбекистон); - Учинчи раундда гильотин усули орқали;

Прелим кард жанглари:

- 61 кг вазнда: Aбдуқодир Рўзибоев 0-1 (Ўзбекистон) - Жамолиддин Раҳмонжонов 1-0 (Ўзбекистон) - Иккинчи раундда техник нокаут билан;

- 61кг вазнда: Жавлонбек Тўхтабоев 3-3 (Ўзбекистон) - Қасимали Уулу Руслан 3-0 (Қирғизистон) - Иккинчи раундда сабмишен билан;

- 66 кг вазнда: Феруз Яқубов 2-0 (Ўзбекистон) - Рамзиддин Омонов 3-3 (Ўзбекистон) - Ҳакамларнинг якдил қарори билан;

- 71 кг вазнда: Aслиддин Эшонқулов 3-0 (Ўзбекистон) - Aзиз Усманов 3-0 (Қирғизистон) - Учинчи раундда сабмишен билан;

Асосий кард жанглари: 

- 93 кг вазнда: Обиджон Собиров 2-3 (Ўзбекистон) - Aлгампаша Вагапов 4-0 (Қирғизистон) - Ҳакамлар қарори билан;

- 66 кг вазнда: Сардор Худойбердиев 6-2 (Ўзбекистон) - Канибек Уулу 5-0 (Қирғизистон) - Ҳакамларнинг якдил қарори билан;

- 57 кг вазнда: Баҳодир Бакиев 8-5-1 (Ўзбекистон) - Фарид Aлибабазаде 7-5 (Озарбайжон) - Ҳакамларнинг якдил қарори билан;

- 77 кг вазнда: Элдор Эронов 6-1 (Ўзбекистон) - Фарҳоджон Машрапов 7-6 (Ўзбекистон) - Ҳакамларнинг якдил қарори билан;

- 70 кг вазнда: Муҳиддин Мамажонов 3-0 (Ўзбекистон)- Зарур Исаев 10-5 (Россия) - Биринчи раундда техник нокаут билан.



Ушбу саҳифа орқали мусобақа доирасида қайд этилган натижалар билан танишиб боришингиз мумкин. 



00:56.Марказий жангда ҳамюртимиз Муҳиддин Мамажонов илк рауддаёқ россиялик Заур Исаевни нокаут билан мағлуб этди.


00:39. Co main event'да Элдор Эронов Фарҳоджон Машраповни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди.


00:13. Кечанинг co main event қарама-қаршилиги бошланмоқда. Элдор Эронов — Фарҳоджон Машрапов.


00:07. Озарбайжонлик Фарид Алибабазаде ҳамюртимиз Баҳодир Бакиевни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди. Ва у Рамазон Темировни жангга чорлаб, MPL'нинг чемпиони эканини айтди.


23:40. Ўзбекистонлик Сардор Худойбердиев қирғизистонлик Канибек Уулуни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди.


23:19. Шарҳдаги марафон давом этмоқда. Бу сафар мусобақани тажрибали Даврон Файзиев ҳамда Азизбек Мирсаидов якунлаб қўяди. Телевизорларингизни "УзРепорт" каналига созланг:)


23:16. Навбатдаги жанг иштирокчилари — ўзбекистонлик Сардор Худойбердиев ҳамда Қирғизистон вакили Канибек Уулулар октагонга чиқиб келишмоқда.


23:08. Aлгампаша Вагапов Обиджон Собировни ҳакамлар қарори билан мағлуб этди ва ғалабали сериясини давом эттирди. Шунингдек, у вазн тўплаб, Шоҳасан Мирзаматовга қарши жанг қилишга тайёр эканини билдирди.


22:41. Асосий карддан ўрин олган илк жанг. Яна бир ўзбек-қирғиз қарама-қаршилиги. Обиджон Собиров қирғизистонлик Aлгампаша Вагаповга қарши жанг учун октагонга чиқмоқда.


22:34. Аренада асосий кард жанглари бошланишидан аввал мусиқий танаффус старт олди.


22:30. Прелим карднинг сўнгги жангида ҳамюртимиз Аслиддин Эшонқулов қирғизистонлик Азиз Усмановни иккинчи раундда сабмишен билан мағлуб этиб, ғалабали сериясини давом эттирди.


22:10. Прелим карддан ўрин олган сўнгги жанг иштирокчилари — Аслиддин Эшонқулов ва Азиз Усмановлар октагонга кўтарилишмоқда.


22:05. Рамзиддин Омонов ҳакамларнинг якдил қарори билан Феруз Якубовни мағлуб этиб, рекордини 4:3 ҳолатига келтирди.


21:40. - 66 кг вазн тоифасида Феруз Якубов ҳамда Рамзиддин Омонов ўртасидаги жанг бошланмоқда.


21:32. Афсуски, ҳамюртимиз қирғизистонлик рақибига бўғилиб қолди.


21:13. Ҳамюртимиз Жавлонбек Тўхтабоев қирғизистонлик Қасимали Уулу Русланга қарши октагонга чиқмоқда.


21:06. Прелим карднинг илк жангида Жамолиддин Раҳмонжонов Абдуқодир Рўзибоевни иккинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.


20:55. Прелим карддан ўрин олган илк жанг бошланмоқда. Абдуқодир Рўзибоев Жамолиддин Раҳмонжоновга қарши.


20:47. Азизбек Исроилов Бобур Ўринбоевни 3-раундда гильотин усули орқали мағлуб этди.


20:30. Октагонга ҳаваскорлар ўртасидаги сўнгги жанги иштирокчилари — Азизбек Исроилов ва Бобур Ўринбоевлар чиқиб келмоқда.


20:24. Тўртинчи жангда ҳакамларнинг якдил қарори билан Сардор Нигматов Баҳодир Қўчқоровни мағлуб этди.


20:00. Тўртинчи жанг иштирокчилари — Баҳодир Қўчқоров ва Сардор Нигматовлар октагонга чиқиб келишмоқда.


19:56. Далер Юлдашев 18 ёшли рақиби — Фозилбек Ҳамдамовни илк раунддаёқ нокаут билан мағлуб этди.


19:50. Ҳаваскорлар ўртасидаги учинчи жанг иштирокчилари — Фозилбек Ҳамдамов ҳамда Далер Юлдашевлар октагонга чиқиб келишмоқда.


19:44. Иккинчи жанг ҳам ўз якунига етди. Фаҳриддин Ҳасанов Шаҳзод Нурмаматовни илк раундда сабмишен эвазига мағлуб этди.


19:29. Илк жанг биринчи раунддаёқ якунланди. Бегзод Абдураҳимов Шерзод Коимлжоновни нокаут орқали мағлуб этди.


19:20. Октагонга ҳаваскорлар ўртасидаги илк жанг иштирокчилари — Шерзод Комилжонов ҳамда Бегзод Абдураҳимов чиқиб келмоқда. Жанглар бошланди!


19:01. Пойтахтимизда жойлашган "Юнусобод" спорт аренасида йилнинг илк йирик мусобақаси — MPL 7 бошланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг