UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19UFC Fight Night 279 турнирининг бонус соҳиблари маълум бўлди 0 10:45Тошкентда UFC турнири ўтказилиши мумкин. Отабек Умаров Дана Уайт билан учрашди + ФОТО 0 10:16Асосий кардининг барча жанглари муддатидан аввал "финиш" бўлган UFC Fight Night 279 турнирининг тўлиқ натижалари 0 09:49Кюрасао дарвозабони 60 йиллик рекордни янгилади 0 09:18Uzbekistan Team Жамоавий блиц жаҳон чемпионатида 1/4 финалга чиқди 0 08:44Камару Усман октагонга қайтяпти. У собиқ чемпионга қарши жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 08:09UFC Vegas 119: Рамазон Темиров вазнидаги даъвогарлик жанги муддатидан аввал якунланди 0 07:33ЖЧ-2026. Кюрасао тарихий очкосини қўлга киритди 0 21:27Ўзбекистон 7 нафар боксчи билан Жаҳон кубоги финалига етиб келди 0 18:25Ислам Махачев: "Эверестга чиқиш? У ерда намоз ўқишнинг имкони борми?" 0 17:53Царукян Адесаньяга "ответ" қилди: "Ичкиликдан кўра стрим қилиш яхшироқ" 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев: "Яна катта жанг таклиф қилишди, мен эса..." 0 16:56Мбаппе шарафига номланган тилла балиқ ЖЧнинг 10 та ўйини ғолибини топди 0 16:24Разамбек Жамаловнинг RAF Лигасидаги илк рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 15:50Мейвезер - Замбидис жанги барбод бўлиш хавфи остида қолди 0

24 авг 14:24
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Муҳаммад Али меросхўри юришини бошлади. Набиранинг боксдаги дебюти: бобосининг 1960-йиллардаги кийимини кийиб рингга кўтарилди ва рақибини 70 сонияда нокаут қилди

Теглар :  Муҳаммад Али
Муҳаммад Али меросхўри юришини бошлади. Уни набирасининг боксдаги дебюти: бобосининг 1960-йиллардаги кийимини кийиб рингга кўтарилди ва рақибини 70 секундда нокаут қилди

Афсонанинг услубида нишонланган ғалаба


Нико Уолш-21 ёшда, Оклахомада бўлиб ўтган бокс кечасининг асосий жангида қатнашди. Агар унинг исм ва фамилияси ўртасида Алига тегишли бирорта сўз бўлмаганда, балки унга ҳеч ким эътибор бермаган бўлар эди. Боб Арум Муҳаммад сулоласининг давомчиларини шунчаки ўтказиб юбора олмасди: 50 йил олдин афсонавий боксчининг тарғиботини бошлади, энди эса уни набирасининг дебютини ташкил қилди. Нико жуда камтар, бироқ муваффақият учун нима кераклигини аниқ билади: ажойиб шоу кўрсатиб, афсонага айланган бобосининг ҳаракатларини қайтарди, шунингдек, профессионал фаолиятидаги биринчи жанги биринчи раунддаёқ ниҳоясига етди.

Қодиров Никони профессионал бўлишга тайёрланишни бошлаганда Чеченистонга чақирди. Али Грознийда жанг қилишга умид қилаётганини айтди.
Нико Уолш Муҳаммад Рашиднинг қизининг фарзанди. У 2000-йилда туғилган, Алининг фаолиятини тугатганига 19 йил бўлган эди, лекин Нико ҳаётини барибир бокс билан боғлади. Уолш бобосига боксчи бўлишни истаётганини айтди ва кейин унга спаринг видеоларини кўрсатди.

Нико: “У ягона бобом эди. Бу тонналаб меҳр, эътибор ва совға ҳисобланарди. Жуда ажойиб дамлар бўлган.
Охирги йилларда гапиришга, юришга,умуман, нимадир қилишга қийналган вақтларда у иродасини сақлаб қола олди ҳамда унга қараганларнинг барчаси буни кўрди. Бобом билан вақт ўтказиш жуда ёқимли эди. Сиз ҳам бобонгиз ва бувингиз билан нималар қилган бўлсангиз, биз ҳам худди шундай оддий нарсаларни бирга қилганмиз”,-деб хотирлайди.
Айнан Муҳаммад Никони боксни ташлашдан қайтарди. Уолш ҳаваскор сифатида ҳеч қандай ютуққа эриша олмади, бироқ Али набирасини давом эттиришга мажбурлади.

Никонинг ўзи бу ҳақида: “Агар Муҳаммаднинг дуосини олмаганимда, бокс билан шуғулланмаган бўлар эдим. 14 ёшдалигимда жуда қийналганман ва машғулотларни тўхтатишни истаганман. Бобомдан буни сўраганимда, у кетишимга рухсат бермади. Мени қайта-қайта давом эттиришга ундар эди. Ҳар доим бобом қачондир мени кетишимга имкон беради деб ўйлар эдим, бироқ бундай бўлмади”,-деб айтган.


Уолш 2020-йилларнинг бошида профессионал бокс билан шуғулланишга қарор қилган эди. Ўша йилларда Рамзан Қодиров афсонанинг оила аъзоларига эътибори тушди ва Рашидни, Никони ҳамда Биажиони Грознийга таклиф қилди. Муҳаммаднинг оиласи:

“Эътибор учун катта раҳмат. Шу йилнинг охиригача профессионал боксга қатнашишни бошлайман. Қачонлардир Чеченистон Республикасига ёки Грознийга яқин бирор жойда жангга қатнашишимга умид қиламан. Бу мен учун жуда яхши тажриба бўлар эди”,-дея жавоб қайтарган.

Пандемия туфайли дебютни тўхтатиб туришга тўгри келди, шунинг учун Нико профессионал рингга 2021-йилнинг ўрталарида чиқди. Буни Боб Арум ташкил қилди. Нико билан шартнома тузганидан сўнг Арум: “ Бу мен учун ҳозиргача имконсиздек туюлар эди, чунки афсонанинг ташкилотчиси бўлганимга 50 йилдан ортиқ бўлди, энди унинг набираси Нико бизнинг шоумизда дебют қилади. Бу мен учун катта шараф”,-деб такидлаган.

Нико фамилияси сабаб босимни ҳис қилади, бироқ буни енгишни уддасидан чиқяпти. У биринчи жангида Муҳаммаднинг кийимида чиқди, ғалабасини эса унинг услубида нишонлади
Никонинг дебюти кечанинг асосий жангига айланди. Унга рақиб сифатида Жордана Уикс танланган эди. Жангдан олдин Никодан асосан бобоси ҳақида сўрашди.
Нико: “ Балки бахтимгадир, балки йўқ, ҳаётим давомида бу босим билан яшайман. Бокс, мактаб ёки шунга ўхшаган нарса бўладими, мени ҳар доим бобом билан таққослашади. Мен ҳам у шуғулланган спорт турини танлаганим учун,шубҳасиз, таққослашлар кўп бўлади. Бироқ ҳар бир жангчида ўзига яраша босим бўлади. Шунинг учун мен бунга бошқалардек кўп эътибор қаратмайман. Ҳамма мени бобом билан солиштиришади, буни жуда ҳурмат қиламан. Унга ўхшашни орзу қиламан, лекин ҳеч ким Муҳаммаддек бўла олмайди. Мен ҳам унга ўхшамайман ва ҳеч ким ҳеч қачон унга ўхшай олмайди”,-деб айтган.

Биринчи жангдан олдин Нико диққатини бир жойга тўплаш у учун жуда муҳумлигини ва шу сабабли ҳеч қандай кечаларга ҳамда жамоавий йиғинларга бормаслигини айтган. У боксдаги 90 фоиз ғалаба психалогияга боғлиқ деб ҳисоблайди, шунинг учун доимо диққатини ўз мақсадига қаратади.
Бобосининг ўзига совға қилган кийимда Уиксга қарши рингга кўтарилди. Рақиби бир раунд ҳам бардош бера олмади: Нико тўхтовсиз зарба бериб, 70 секундда жангни якунлади. Ҳакам жангни тўхтатди ҳамда техник нокаут билан Уолш ғалабани қўлга киритди.

Муҳаммаднинг набираси муваффақиятини бобосининг услубида нишонлади.

Бундай кейин кўпчиликнинг эътибори Никода бўлади ва унинг ўзи ҳам бунга тайёр:“Мен аниқ ва қатъиятли бўлиб вазифамни бажардим. Буни чин юракдан хоҳлаган эдим. Интилишда давом этаман. Ўзимдан жуда фахрланаман”,-деб айтган.

Sport.ru сайти асосида Озода Қаюмова тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг