17 авг 07:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
Муҳаммад Алининг набираси илк жангидаги ғалабаси ҳақида гапирди
Нико Али Уолш ўз жанги ҳақида фикр билдирди.
Афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг набираси Нико Али Уолш ўзининг проф оксдаги ажойиб дебютидан сўнг илк фикрларини билдирди.
"Оиламиз тарихини давом эттираётганим мен учун жуда катта шараф. Мен биринчи ва сўнгги марта профессионал боксчи сифатида бобомнинг кийимлари билан жангга чиқиб, уларни ўзим билан бирга рингга олиб чиқдим. Мерос давом этади", -деб ёзади Нико Али Уолш.
Эслатиб ўтамиз, Нико Али Уолшнинг рақиби Жордан Уикс бўлганди. 21 ёшли Уолш рақибини бир дақиқага олиб бормади. Кетма-кет кучли зарбалар берган Уолш ушбу жангни биринчи раунднинг ўзида якунлаб қўйди.
Ҳавола :
Манба : instagram.com/nicoaliwalsh
Фикрлар